«Лестер» хавбеки Юри Тиелеманс келаси ёзда топ-клубга ўтиши мумкин. Дастлаб «Реал» бельгиялик футболчига даъвогар сифатида кўрилганди.
Fichajesнинг таъкидлашича, футболчига энди Хосеп Гвардиола ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Манчестер Сити» бу борада потенциал шартномани кўриб чиқмоқда. Бироқ Юрининг «Лестер» билан узоқ муддатли шартномаси бор.
Маълумот учун, «тулкилар» футболчи учун тахминан 80 миллион фунт сўрамоқда. Марказий яримҳимоячи ўз позициясида Премер-лигадаги энг яхши ўйинчилардан бири.