Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Барса” “Ливерпуль”нинг доимий харидори ёхуд мерсисайдликлар тарихидаги энг қиммат сотувлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

“Stadion.uz” эътиборингизга “Ливерпуль” тарихидаги ТОП 10 та энг қиммат сотувлар рўйхатини тақдим этади.

 

10. Хавьер Маскерано ⇒ “Барселона”,   20 миллион евро

“Ливерпуль” Каталониянинг “Барселона” учун асосий футболчи етказиб берувчи жамоалардан бири ҳисобланади. 2010 йилнинг ёзида мерсисайдликлар аргентиналик яримҳимоячи Хавьер Маскеранони 20 миллион евро эвазига Пиреней ороли жамоасига сотиб юборишди. “Ливерпуль” ўз вақтида Маскеранони “Вест Хэм Юнайтед”дан 22,5 миллион еврога сотиб олганини ҳисобга олсак, бу трансферни клуб учун фойдали деб бўлмайди.

 

9. Доминик Соланке ⇒ “Борнмут”, 21,2 миллион евро

2019 йил бошида мерсидияликлар ҳужумчи Доминик Соланкени 21,2 миллион еврога “Борнмут”га сотиб юборди. Соланке “Ливерпуль”га 2017 йилда эркин агент сифатида келиб қўшилганди, бироқ ҳужум чизиғидаги юқори рақобат туфайли англиялик кам ўйин амалиётига эга бўлди. Умуман олганда, Соланке “қизиллар” сафида 27 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

 

8. Дэнни Ингс ⇒ “Саутгемптон”, 22,2 миллион евро

Дэнни Ингснинг мерсисайдликлар клуби тарихида ўз изини қолдира олмади. Ҳужумчи 2015 йилда “Бёрнли”дан 8,3 миллион евро эвазига “Энфилд” эгалари сафига ўтган, бироқ жамоада ўз ўрнини топа олмади. Уч йил ичида Ингс бор-йўғи 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Натижада футболчи “Ливерпуль” раҳбариятидан ўзига янги клуб топишни сўради. 2018 йилнинг ёзида Ингс “Саутгемптон”га ижара асосида кўчиб ўтди, кейинги ёзда “авлиёлар” унинг шартномасини 22,2 миллион еврога сотиб олди.

7. Мамаду Сако ⇒ “Кристал Пэлас”, 28,2 миллион евро

Еттинчи ўринда Мамаду Саконинг “Кристал Пэлас”га 28,2 миллион евро эвазига ўтгани жой олди. Сако “Ливерпуль” билан 3 йил давомида 80 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Доимий жароҳатлар марказий ҳимоячининг “қизиллар” таркибида мустаҳкам ўрнашиб олишига тўсқинлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Сако Туманли Альбионга 2013 йилда ПСЖдан 19 миллион евро эвазига ўтган эди.

 

6. Кристиан Бентеке ⇒ “Кристал Пэлас”, 31,2 миллион евро

“Ливерпуль” тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири бу Кристиан Бентекенинг харидидир. Мерсисайдликлар бельгиялик футболчини 2015 йилнинг ёзида 46,50 миллион еврога сотиб олишган бўлса, кейинги йили 32,20 миллион еврога сотиб юборишган. Оддий ҳисоб-китоблар усулидан фойдаланиб, ҳужумчидан хариди ортидан йўқотишлар 14,30 миллион еврони ташкил этганини аниқлаш мумкин. “Ливерпуль” таркибида Бентеке 42 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган.

 

5. Хаби Алонсо ⇒ “Реал Мадрид”, 34,5 миллион евро

Рейтингнинг ўртасида Хаби Алонсо жойлашган. 2004 йилда мерсидияликлар “Реал Сосьедад” таянч яримҳимоячисининг иқтидорини пайқаб қолишган ва баскларга 16 миллион евро таклиф қилишган. Орадан 5 йил ўтиб “қизиллар” Алонсони “Реал”га бир баравар қимматга сотишди. “Ливерпуль” мухлислари учун Хаби Алонсо клубнинг яқин тарихидаги энг содиқ ва энг яхши легионерларидан бири сифатида абадий эсда қолади.

 

4. Фернандо Торрес ⇒ “Челси”, 58,5 миллион евро

2011 йилнинг 31 январида, қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида “Ливерпуль” ҳужумчи Фернандо Торресни “Челси”га сотиб юборди. Трансфер суммаси 58,5 миллион еврони ташкил қилди. Торрес дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида “Челси”га ўтди ва бир неча йилдан сўнг бу сотув Премьер-лига тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири сифатида қайд этилди. Фернандо Торреснинг ўзи Ливерпулда ўтказган вақтларини соғиниш билан эслайди. Унинг статистикаси: 142 ўйин, 81 гол, 20 голли узатма.

 

3. Рахим Стерлинг ⇒ “МанчестерСити”, 63,7 миллион евро

Рахим Стерлинг “Ливерпуль” тарихидаги энг қиммат сотувлар учлигини очди. 20 ёшли яримҳимоячининг 2015 йилда “Манчестер Сити”га ўтиши “Ливерпуль” мухлисларини ҳайратда қолдирди. Улар шундан сўнг Стерлингни жуда ёмон кўриб қолишди ва уни “сотқин” деб аташди. “Қизиллар” бу трансферда 63 миллион евро ишлаб олди. Эслатиб ўтамиз, Рахим КПР тарбияланувчиси ҳисобланади ва “Ливерпуль” билан атиги 700 минг евро эвазига шартнома имзолаганди.

 

2. Луис Суарес ⇒ “Барселона”,   81,7 миллион евро

Етти йил олдин мерсисайдликлар тарихидаги энг қиммат трансфер Луис Суареснинг “Барселона”га ўтиши бўлди. 2014 йилнинг 11 июлида Каталония клуби уругвайлик ҳужумчи учун 80 миллион евродан кўпроқ пул тўлаганди. Луис Суарес “Ливерпуль” сафида уч йил давомида ўйнади ва шу вақт ичида 133 та ўйин ўтказиб, 82 та гол урди ва 47 та голга ассистентлик қилди. Клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Луис 14-ўринни эгаллаб турибди.

 

1. Фелипе Коутиньо ⇒ “Барселона”,   130 миллион евро

Фелипе Коутиньонинг “Барселона”га сотуви “Ливерпуль” тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Мерсисайдликлар Коутиньони 13 миллион еврога сотиб, 130 миллион еврога сотиб, 117 миллион евро даромад кўришди. 2013-2018 йиллар оралиғида Фелипе Коутиньо “Ливерпуль” либосида 201 та ўйин ўтказиб, 54 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган. Аммо, бу ўтиш на “Барса”, на Коутиньо учун омадли трансфер деб бўлмайди.

Киритилди: 16:27, 14.12.2021.
Ўқилди: 7392 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.