Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

EЧЛ қуръасида ким ғолиб-у, ким мағлуб?

Баҳо:
+1 | -

Куни кеча Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди. Унинг натижаларидан ҳаммамиз хабардормиз. Қайта ўтказилган танлов ҳам бизга ажойиб қарама-қаршиликлар «ясаб» берди. Шубҳасиз, ушбу жуфтликлар ичида энг оғир вазн тоифаси «ПСЖ» ҳамда «Реал» қарама-қаршилиги ҳисобланади. Негаки, ҳар икки жамоа топ ва бу мавсумда ўз лигаларида етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» Испаниянинг амалдаги чемпиони «Атлетико» билан тўқнашадиган бўлди. Ўз тожини бу мавсумда ҳимоя қилишга чоғланган «Челси» эса, икки марта ташланган қуръанинг ҳар иккисида «Лилль» билан жуфтлашди. Қуйида сиз билан ушбу жамоаларнинг қай бири омадли(ғолиб), қай бирининг эса пешонаси шўр(мағлуб) экани ҳақида гаплашамиз.

«Челси» – ғолиб

Ўз титули ҳимоясига чоғланган лондонликлар, бундан яхшироқ рақиб кута олмасди. Улар охирги турда «Зенит» билан дуранг ўйнаб(3-3), гуруҳни 2 ўринда якунлаган эди. Шунга қарамай, нисбатан осон рақибга дуч келди. «Ювентус» эса гуруҳда етакчи бўлди. Эндиликда, Тухель жамоаси «Лилль» билан курашда рақибдан ўзларини устун ҳис қила олади. Чунки французлар ўз чемпионатида 11 ўринда жойлашган.

«Манчестер Сити» – ғолиб

Пеп Гвардиола жамоаси АПЛда ҳам, ЕЧЛда ҳам максимум натижа қайд этмоқда. Улар гуруҳларида «ПСЖ» бор бўлишига қарамай, етакчи сифатида йилни якунлади. «Шаҳарликлар» плей-офф баҳсида ҳам нисбатан осон рақиб билан тўқнашади. «Бенфика» клуби Пеп жамоасига қаршилик қиладиган бўлди. Португалия жамоаси гуруҳда «Барса» каби хавфли рақибни 3-0 ҳисобида енгиб, уларнинг ўрнига кўтарилиб олган эди. Аммо «Манчестер Сити» мутлақо бошқа дунё. Бунда «Бенфика» ўзини эркин ҳис қила олмаслиги аниқ!

«Реал Мадрид» – мағлуб

Чемпионлар лигасининг рекордчилари бу мавсумда Анчелотти қўл-остида фантастик ўйин кўрсатмоқда. Улар ички чемпионатдаги биринчи давранинг ўзидаёқ, энг хавфли рақиблари бўлган «Атлетико» ҳамда «Барселона»ни ер тишлатишди. «Қаймоқранглилар»нинг омадсиз сифатида кўрилишига сабаб, дастлабки қуръада «Бенфика»га рақиб бўлганидир. Афсуски, бу натижа бекор қилинди. Ҳозир эса рақиб кучлироқ — «ПСЖ». Карим Бензема ҳамда Винисиус томонидан бошчилик қилинаётган жамоа бу мавсумда ички лигада чемпионликка даъво қилмоқда. Аммо ЕЧЛда ишлари юришмай қолди. Чунки улар ўтмишдаги энг ашаддий рақобатчи футболчилар бор бўлган(Месси, Неймар) жамоа билан куч синашишади.

«Интер» – мағлуб

Милан шаҳрининг «Интер» клуби бу мавсумда ҳам ўз чемпионатида, ҳам Европа саҳнида яхши юриш қилмоқда. Эсингизда бўлса, бу жамоа ўтган мавсумда гуруҳида қолиб кетганди. Бу сафар плей-оффга чиқди. Аммо пешонаси шўр экан — «Ливерпуль»га дуч келди. Мерсисайдликларни эса, бугун қандай формада эканини ҳамма яхши билади. Клопп ўз жамоасини 100 фоизлик натижа билан гуруҳдан олиб чиққан эди. Улар, шунингдек, АПЛда ҳам чемпионликка даъво қилмоқда.

«МЮ» – мағлуб

«Қизил иблислар» бу сафар ЕЧЛни забт этишга чоғланган «Атлетико»га рақиб бўлади. Бу нарса эса Рангникнинг энг катта омадсизлиги! Ҳархолда, шундай қаралмоқда. «Матрасчилар» гуруҳ босқичининг сўнгги турида сараланди. Аммо плей-оффда бошқача ўйин кўрсатиши аниқ. Шуниям таъкидлаш жоизки, «Атлетико Мадрид» бу мавсум плей-оффида кетма-кет учинчи марта play-off'да инглиз клуби билан тўқнаш келади. Яъни, 2019-2020 йилларда «Ливерпуль»га рақиб бўлган(ютган). Ўтган мавсумда эса, «Челси» билан куч синашган(ютқазган).

Мана шунақа гаплар. Ҳар бир жуфтлик интригага бой. Бунга шубҳа йўқ. Биз эса февраль ойида «спектакл»нинг давомини томоша қиламиз.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 19:11, 14.12.2021.
Ўқилди: 12197 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.