Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Бокс ва оғир атлетика Олимпия ўйинлари дастуридан чиқарилди. AIBA дарҳол ислоҳотларни бошлаб юборди

Баҳо:
+ | -

Бокс, оғир атлетика ва замонавий бешкураш мусобақалари Олимпия ўйинлари дастуридан чиқарилади.

Қайд этилишича, мазкур уч спорт тури Халқаро Олимпия қўмитаси ижроқўми томонидан 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурининг дастлабки рўйхатига киритилмаган.

Бироқ бу бокс, оғир атлетика ва бешкурашнинг олимпия ўйинлари тизимидан тўлалигича чиқарилганини англатмайди. Уларда ҳали ўз ўрнини сақлаб қолиш учун имконият бор, бунинг учун федерациялар ислоҳотлар ўтказиши ва камчиликларни бартараф этиши лозим.

Хусусан, AIBA (эндиликда IBA) молиявий шаффофликни таъминлаши ва ҳакамларни тайинлаш жараёнини ўзгартириши керак. IWF’дан (оғир атлетика федерацияси) эса мустақил антидопинг дастурини тақдим этиши талаб этилади. Шунингдек, беш кураш мусобақаларига ҳам янги ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Мазкур спорт турларининг Олимпия ўйинлари дастурига қайтарилиши 2023 йилда ХОҚ томонидан қайта кўриб чиқилади.

Ушбу хабарлардан кейин Халқаро бокс федерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди ва унда ташкилот низомидаги бошқарув ислоҳотига қаратилган ўзгартиришлар бир овоздан қабул қилинди. Ташкилот номи ҳам расман AIBA’дан IBA’га ўзгартирилди, деб ёзмоқда Allboxing.

Бундан буён IBA конгресслари ҳар йили ўтказилади. IBA директорлар кенгаши аъзолари сони 18 нафаргача қисқартирилади, номзодларни танлаш мезонлари кучайтирилади ва текшириш жараёни янада самарали бўлади.

Халқаро олимпия қўмитаси мустақил экспертларнинг IBA фаолиятига доир ҳисоботлари ва тавсияларини ижобий баҳолади. Ва федерацияга амал қилиши керак бўлган шартларни айтиб ўтди. Агар шуларга амал қилинса, ташкилот 2023 йилда ўз ўрнини қайтариб олиши мумкин.

Бироқ ҳозирча ХОҚ боксни 2028 йилги Олимпиада ўйинлари дастурига киритмаган, унинг киритилиши ҳам IBA’нинг ушбу шартларга амал қилишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:00, 15.12.2021.
Ўқилди: 1838 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.