"Бавария" вингери Кингсли Коман Германия чемпионати баҳслари доирасида "Штутгарт"га қарши (5:0) ўйин вақтида жароҳат олди.
25 ёшли франциялик футболчи учрашувнинг 27-дақиқасидаёқ жароҳат олди ва дарҳол Лерой Санега алмаштирилди.
Жароҳат тафсилотлари ва футболчининг тикланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Коман ўнта ўйин ўтказиб, тўртта гол урган.