«Лидс» бош мураббийи Марсело Бьелса ўз келажаги ҳақида гапирди. Мутахассис яқин орада ишдан бўшатилиши мумкинлигини тан олди.
«Сизнингча, ишдан бўшатилмайдиган мураббий борми? Йўқ, ундай мураббий йўқ. Кимда бундай кафолат бор?
0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз ишингизга ишончингиз комил бўлиши мумкин деб ўйлайсизми? Мен бундай деб ўйламайман», — дейди мураббий.
Маълумот учун, навбатдаги ўйинда «Лидс» «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабрь, шанба кунига белгиланган.