"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эммануель Фримпонг Обамеянг ҳақида гапирди. У ҳужумчини жамоадан кетадиган вақти келган деб ҳисоблайди:
"Ҳаммамиз ҳозиргача Обамеянг билан кечикиб келиш билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳолат кузатилганини яхши биламиз. Бу эса сигналдир. У жамоа сардори ва ўзининг ёш шерикларига ўрнак бўлиши керак. Афсуски, бундай бўлмади. Ўйлайманки, уни сотиш "Арсенал"га яхшироқ бўлади.
Унинг ёши ҳам ўтиб бормоқда. Бизга эса ёшроқ ва яхшироқ футболчи керак. Обамеянг қанчалик қудратга эга эканини ҳамма билади. Бироқ уни сотиш вақти келган деб ўйлайман. Бу мураккаб, аммо ҳеч нарса осонликча амалга ошмайди".
Эслатиб ўтамиз, тўпчиларнинг кейинги рақиби "Ман Сити"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Лидс" бўлади.