Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

"Бухоро" жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Бухоро "профессионал футбол клуби анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маъсул ҳодими ва вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исмоил Мирзаевлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида "Бухоро" жамоасига бош мураббий этиб тажрибали мутахассис Фузайлов Ҳаким Қаюмович тайинланди. Мураббийлик фаолиятини айнан "Бухоро"да бошлаган Ҳаким Қаюмович олдига, янги мавсумда Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди. Хабарингиз бор ушбу Про лига мавсумида "Динамо" жамоаси Ҳаким Қаюмович бошчилигида Суперлига йўлланмасини қўлга киритган эди.

Шунингдек йиғилишнинг яна бир масалалардан бири яъни "Бухоро" футбол клубининг янги мавсумда қандай ном остида тўп суриши кераклиги ҳақида сўз борди. Ушбу масаласа юзасидан барча йиғилиш аъзолари фикларини ўрганилиб, шунингдек барча ҳужжатлар ва давлат рўйхатида жамоа "Бухоро" профессионал футбол клуби номи остида қайд этилганини инобатга олиб келаси мавсумдан барча мусобақаларда жамоа "Бухоро" номи остида давом эттириши йиғилиш баённомасига киритилди.

Манба: ПФК Бухоро матбуот хизмати
Киритилди: 14:40, 18.12.2021.
Ўқилди: 2356 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.