Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

“Бунёдкор” “Нефтчи” сафида U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар ва мураббий билан шартномалар имзолади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 18 декабрь куни, “Бунёдкор” футбол клуби офисида янги ёш ва иқтидорли бўлган футболчилар билан меҳнат шартномалари имзолаш жараёни бўлиб ўтди. Фарғонанинг “Нефтчи” U-18 жамоаси таркибида 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлигига эришишган 4 нафар футболчи ва мураббий ўзларининг кейинги тақдирларини “қалдирғочлар” билан боғлашди. “Нефтчи” U-18 жамоасига олтин медалларни келтирган бош мураббий Азиз Алижонов ҳамда футболчилар Муҳаммадали Холматов, Ҳумоюн Бозорбоев, Облаёрбек Раҳматов ва Одилжон Набиев ҳар бири “Бунёдкор” клуби билан 3 йилга мўлжалланган профессионал меҳнат шартномасига имзо чекишди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, М.Холматов ва О.Раҳматов яқинда, 6-15 декабрь кунлари ташкил этилган Ўзбекистон U-18 ёшлар терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинида қатнашган эдилар.

Футбол ишқибозларига ўзининг ўйинчилик давридан буён жудаям яхши таниш Азиз Алижонов U-21 ёшлар жамоамиз мураббийлар штабига қўшилади. Келажакдаги режаларимизни батафсил баён этганимизда, менимча, улар ёш мутахассисга манзур келди.

“Нефтчи” сафида 2021 йили ўз ёш тоифаларида чемпионликни қўлга киритган ёш иқтидорларни жамоамизга олиб кела олганимиздан хурсандмиз. Ишонамизки, қисқа вақт ичида улар асосий жамоа эшикларини забт этишади. Биз ҳар доим асосан ёшларга эътибор қаратамиз. Мавсум стартига қадар таркибимизга яна бошқа бир қанча талантли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаганмиз”, - деди янги футболчилар билан шартномалар имзолаш чоғида “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев.

Манба: Бунёдкор матбуот хизмати
Киритилди: 19:23, 18.12.2021.
Ўқилди: 1412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.