Ҳужумкор ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутс футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Кристианнинг жисмоний ҳолати яхши ва у ўйнашда давом этади. Мен жуда оптимистман. Футбол – унинг ҳаёти.
Унинг ҳолатини билиш учун икки клуб менга қўнғироқ қилди. Бунга анча вақт бўлди, унда ҳали Эриксеннинг "Интер" билан шартномаси бор эди", - деди агент.