Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Қийинчиликлар вақтида, футболни ташлаб кетар маҳалим яна майдонга қайтарган инсон отам бўлади». Одил Аҳмедов фаолияти ва марҳум отаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

2021 йил 18 декабрь куни ўзбек футболининг ёрқин намоёндаси Одил Аҳмедов фаолиятига бағишланган кеча ўтказилди. Унда Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Тадбирда Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, босиб ўтган йўли, фаолиятини тугатгани ҳақида гапириб ўтди.

"Бугунги тадбирда қатнашаётганингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир футболчи ватани олдида, мухлисларни олдида ўзининг ҳисобот куни бўлиши керак деб ўйлайман. Шунинг учун бугун менинг ҳисобот куним.

Кичкина қишлоқнинг кичик бир оиласида дунёга келдим. Футболга қизиқишим жудаям кучли бўлган. Онажоним футболга қизиқишимни биларди, лекин вақт ўтиб, терма жамоа сардори бўлишимни хаёлига келтирмагани аниқ. Ёки акам, опам мен учун борини берарди, аммо вақти келиб, «Пахтакор»нинг етакчи футболчиси бўлишимга ишонмаган. Жуда кўп инсон менинг бу даражага чиқишимга ишонмаган. Лекин битта инсон ҳар доим менга: «Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлишинг керак», «Терма жамоа сардори бўлишинг керак», «Сен Европада ўйнашинг керак», деб, қийинчилик маҳалда, футболни ташлаб кетар маҳалим, яна майдонга қайтарган инсон отам бўлади. У кишини орангизда бўлишини хоҳлагандим, афсус, энди ёнимизда йўқ.

Ҳар бир нарсани боши ва охири бор. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятимни якунлаганимни эълон қилгандим. Бугун яна бир ўзим учун қийин қарор қабул қилдим. Бугун сизнинг кўз олдингизда футболчилик фаолиятимни тугатганимни эълон қиламан. Бу жуда оғир қарор. Бир умр футболга ошно бўлганман, энди ундан айрилиш жуда ҳам қийин. Кўпчилик футбол ўйнашда давом этишим кераклигини таъкидлади. Мен учун футбол ўйнаш — майдонда борини бериш деганидир. Шунчаки фамилия майдонда юриши керак эмас. Шунинг учун ушбу қароримни тўғри деб қабул қиламан. Шу фурсатдан фойдаланиб, мен билан бирга ишлаган, Наманганда, Тошкентда профессионал футболгача олиб борган барча мураббийларимга, профессионал футболда эса барча терма жамоалардаги барча мураббийларга, айниқса, мени халққа танитиб, Одил Аҳмедов бўлишимга ёрдам берган «Пахтакор» жамоасига, Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийларга, мутасаддиларга, ЎФАнинг собиқ президенти Мираброр Усмоновга, ҳозирги президент Абдусалом Азизовга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Оиламга, дўстларимга, барча яқинларимга раҳмат дейман. «Краснодар», «Анжи», «Шанхай» ва Хитойдаги барча клубларимга гапларим жуда кўп. Ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Аслида бу ерда ота-онам туришга ҳақли. Улардан миннатдорман. Спортга, айниқса, футболга катта эътибор қаратаётган муҳтарам президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Сўзим сўнгида ёш футболчиларга айтадиган гапим бор: орзу қилинг, мақсад қилинг, ҳаракат қилинг, албатта эришасиз. Биз, албатта Жаҳон Чемпионатига чиқамиз. Раҳмат эътибор учун", — деди Одил Аҳмедов.

Одил Аҳмедовнинг отаси Олимжон Аҳмедов 2020 йилнинг 31 октябрида 65 ёшида вафот этганди.

Аҳмедов шу кунгача Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Унгача эса «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016) ва «Шанхай СИПГ» (2017—2021) каби жамоаларда тўп сурган.

Аҳмедов 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганидан кейин 2021 йилнинг 19 июнь санасида терма жамоадаги фаолияти якунланаётганини эълон қилганди. Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют ўйинини 2007 йил 13 октябрда Хитой Тайпейига қарши (9:0) ўтказган. 34 ёшли футболчи мамлакат бош жамоаси сафида 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:32, 18.12.2021.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.