Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Олтин тўп»-2021 сўрови: Ғайриоддий ечимлар

Баҳо:
+ | -

"Франс футбол" журнали томонидан "Олтин тўп-2021" соврини учун ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлил қиламиз.

*** 26та мамлакат вакили сўровда Роберт Левандовскини ҳаттоки, кучли 5таликка ҳам киритмади: Саудия Арабистони, Баҳрайн, Белиз, Бутан, Боливия, Бразилия, Камерун, Греция, Гренада, Гватемала, Кайман ороллари, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Лихтенштейн, Шимолий Македония, Марокаш, Мозамбик, Уммон, Ўзбекис­тон, Фаластин, Сент-Китс ва Невис, Судан, Суринам, Туркманистон, Яман.

*** Лионель Месси Эритрея, Молдова, Венгрия ва Гамбия вакилларидан бирорта овоз олмади.

*** Бразилиялик журналист на Роберт Левандовски ва на Лионель Мессига овоз берди, боз устига, ҳамюрти Неймарни атиги 3-ўринда қайд этди.

*** Аруба, Эстония, Озарбайжон, Португалия, Жанубий Судан, Сент-Китс ва Невис вакиллари Н`Голе Кантени 1-ўринга қўйиш­ди. Муҳаммад Салоҳ Фаластин, Бутан, Миср, Иордания ва Яман анкеталарида 1-ўринни эгаллаган бўлса, Исландия ва бразилиялик журналистлар Кевин де Брюйнени эътироф этишди. Килиан Мбаппе 1та анкетада 1-ўринга лойиқ кўрилди - Ўзбекис­тон вакилиникида!

*** Атиги 1тадан анкетада кучли 5таликка кирган футболчилар: Николо Барелла (Гватемала), Жерар Морено (Япония), Рубен Диаш (Непал).

*** Криштиану Роналду португалиялик журналист анкетасидан жой олмади. Макао, МАР, Кайман ороллари, Қирғизистон, Мозамбик, Туркия ва Нидерландия учун эса Криш ҳамон биринчи!

*** Атиги 2 нафар журналистнинг анкетаси якуний 5таликка мутлақо мувофиқ келди. Яъни Янги Зеландия ва Вьетнам вакили кучли бешликни тўғри топди: Лио­нель Месси, Роберт Левандовски, Жоржиньо, Карим Бензема ва Н`Голе Канте.

*** Россия, Украина ва Беларусь вакиллари Роберт Левандовскини 1-ўринга қў­йишди.

*** Аргентина Роберт Левандовскига овоз бергани йўқ, Польша эса Лионель Мессини 3-ўринга қўйди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:20, 19.12.2021.
Ўқилди: 8269 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.