"Бёрнли" клуби АПЛдан тушунтириш талаб қилмоқда. Хабарларга кўра, "Бёрнли" "Астон Вилла" билан қолдирилган ўйинидан норози ва АПЛга бу ҳолатни тушунтиришни талаб қилмоқда.
Жамоа устози Шон Дайчнинг ушбу вазиятдан ўта жаҳли чиққан. Чунки ўйин бошланишига икки соат қолганида АПЛдан бекор қилиш тўғрисида буйруқ келган.
"Бёрнли"нинг "Тоттенхэм" билан баҳси ҳам қор сабабли қолдирилган эди. Сўнгги хабарларга кўра, ушбу баҳс "Астон Вилла"нинг сўрови асосида қолдирилган.
Чунки Жеррард жамоасида коронавирус ҳолатлари кўпайиб кетган эди. Эслатиб ўтамиз, бу турдаги 10та ўйиндан 6таси қолдирилган.