Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси ва Роналдунинг даври тугади. Келаси йилда “Олтин тўп” учун асосий давогар Кевин Де Брюйне ҳақида

Баҳо:
+ | -

2021 йилда Лионел Месси унчалик яхши ўйин кўрсатмаганига қарамай, яна “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши 10 нафар футболчиси қаторига кирди, аммо португалиялик ҳам ёши сабаб энди кучлилар сафида йўқ. Икки буюк футболчининг даври кетаётганини тан олишдан қўрқмаслик керак. Улар энди дунёнинг энг зўрлари эмас ва навбатдаги “Олтин тўп”ни бошқа ўйинчи олишини тахмин қилиш мумкин. Балки Роберт Левандовски ниҳоят унинг эгасига айланади? Аммо польяк аллақачон 33 ёшда. “Бавария” ҳужумчиси кейинги мавсумда яна шунча гол уришига кафолат йўқ. Яна бир футболчи борки, йил охирида France Football совринидан доимо қуруқ қолади. Аммо, келаси мавсумдан ушбу футболчи йилнинг энг яхши фтболчиси совринига асосий даъвогарга айланишини тахмин қилиш мумкин. Бу – Кевин Де Брюйне. “Stadion.uz” нашри нима учун “Ман Сити” ва Бельгия терма жамоаси етакчиси Де Брюйне навбатдаги “Олтин тўп”га асосий даъвогар экани ҳақида гапириб беради.

 

Кубоклар дунёнинг энг яхши футболчисига мукофотни топширишнинг асосий омилларидан биридир. Бу йил Лионель Месси ўз ўйинлари учун эмас, балки терма жамоаси билан узоқ кутилган Америк кубогида чемпион бўлганлиги учун ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритди. 2006 йилда Фабио Каннаваро ва 2018 йилда Лука Модрич жамоалари жаҳон чемпионатларида ажойиб натижалар кўрсатмаганида ҳеч қачон “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаган бўларди. Португалия терма жамоасининг Евро-2016даги ғалабасини ҳам эслаб ўтишингиз мумкин. Ўша йили Роналду овоз бериш жараёнида ҳаммани йирик очколар билан ортда қолдирганди.

Кевин Де Брюйне дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнайди: “Ман Сити” таркиб бўйича сайёрадаги энг қиммат футбол клуби, Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида 1-ўринда. Бироқ, Кевиннинг жамоалари ҳали юқори чўққиларга чиқа олишмади. “Шаҳарликлар” сўнгги тўртта чемпионликдан учтасини қўлга киритди, аммо улар ҳали ҳам Чемпионлар лигасини қўлга киритиш учун курашмоқда. Бельгия жуда ҳам кучли таркибга эга, аммо ҳар бир йирик турнирда “қизил иблислар”га нимадир етишмаяпти.

2022 йил Де Брюйне учун омадли йил бўлиши мумкин. “Манчестер Сити” жорий Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун асосий даъвогар. Пеп Гвардиола ўйин структурасини такомиллаштирди. Ҳозирда унинг деярли мукаммал жамоаси бор, унга ҳатто рақибларни йирик ҳисобда мағлуб этиш учун марказий ҳужумчиси ҳам керак эмас. Кевин “Сити”нинг яримҳимоя чизиғида ўйнайди ва бош мураббий ўз фалсафасини унинг атрофида қуради. Ваҳоланки, “шаҳарликлар” ҳозир шунчалик кучлики, ҳатто энг яхши ўйинчиси бўлмаса ҳам, барча рақиблардан устун туради. Де Брюйне 2021 йилда жароҳатлар туфайли ўйинларни ўтказиб юборди, аммо шунга қарамай, тезда тузалди ва жамоанинг етакчиси ролини яна қайтариб олди.

 

Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда бельгиялик автоматик тарзда “Олтин тўп”га давогарлардан бирига айланади. Бельгия 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқса, Кевин энг нуфузли индивидуал соврин учун курашда асосий фаворит бўлади. Бельгия ҳозирда тарихдаги энг яхши авлодга эга. Ушбу терма жамоанинг кўплаб юлдузлари аллақачон катта ёшда, аммо улар ҳали ҳам етарлича яхши яхши ўйин намойиш эта олади. Демак, бўлажак жаҳон чемпионати “қизил иблислар” учун турнирда ғалаба қозониш учун охирги имкониятдир.

Аммо бельгияликнинг асосий рақиби Месси, Роналду, Левандовски ёки Мбаппе эмас. Кевиннинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига тўсқинлик қиладиган асосий сабаб - жароҳатлар. Шундай қилиб, Премер-лиганинг 17-турида Де Брюйне 11та ўйинда майдонга тушган, шундан атиги 6тасида асосий таркибда майдонга тушган. Кевин майдонда атиги 587 дақиқа ўтказди (жамоада 13-ўрин). Де Брюйне тўпиғидаги жароҳатдан фориғ бўлиши учун тўрт ҳафта керак бўлди ва яна икки ҳафта у ковид туфайли футболдан четда қолди. Касалликлар оралиғида пайдо бўлган бельгиялик дарҳол ажойиб ўйин кўрсатди. 2021 йилда Италия билан Евро-2020 ва “Челси” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Жоржиньо “Олтин тўп” учун овоз беришда учинчи ўринни эгаллади. Истеъдод борасида италиялик кўплаб юлдузлардан кам, аммо айнан жамоавий совринлар журналистларни унга овоз беришга мажбур қилган. Яккама-якка курашда Де Брюйне Жоржиньодан кучлироқ эканини инобатга оладиган бўлсак, бельгиялик катта совринни қўлга киритса, “Олтин тўп-2022”ни қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:31, 19.12.2021.
Ўқилди: 7535 марта.
Фикрлар: 122 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.