Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Томас Тухель германиялик ярим ҳимоячи Кай Хаверц ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"У жуда кўп ҳаракат қилади. Биз унга кўпроқ гол уришни эслатишимиз шарт эмас, чунки у ҳужумчи позициясида ёки ўша позицияга яқин ўйнайди, яъни футболчиларнинг ўзи гол уришни хоҳлайди. Биз ҳаммадан гол ва голли узатма талаб қиламиз.
У ёш ва ҳали ҳам мослашаяпти. У "Челси"да топ-даража ўйинчиси бўлиш учун салоҳият ва характерга эга, лекин у ҳали ҳам ўсиб бормоқда ва у тўлақонли футболчи бўлиш учун узоқ йўл босиб ўтиши керак", - деди германиялик мутахассис.
Ҳаверц жорий мавсумда Премьер-лиганинг 14 ўйинида 2 та гол урди.