Осиё Чемпионлар лигаси “Е” гуруҳининг 2-тур учрашувлари доирасидаги “Похан Стилерз” - “Бунёдкор” беллашувига бағишланган менежерлар митингида рақиблар эртага майдонга қандай либосларда тушишлари эълон қилинди.
Унга кўра, жамоалар эртага ўзларининг анъанавий формаларида тўп суришлари аниқланди. Мезбонлар ўзларининг доимий ранглари - қизил-қора горизонтал йўл-йўл дизайнли футболкаларида ҳаракат қилишадиган бўлди. Қалдирғочлар” эса буткул (футболка, шорти ва гетралар) оқ либосда ўйнайдилар.
Эслатиб ўтамиз, “Похан Стилерз” - “Бунёдкор” баҳси эртага, 20 март (сешанба) куни Похан шаҳридаги “Стильярд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30да (Тошкент вақти билан 15:30) бошланади. Ўйин Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телерадиоканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.