Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья" ҳимоячиси Жюл Кунденинг трансферига қизиқмоқда ва унинг тўловига қўшимча қилиб ҳужумчи Мариано Диасни таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда "El Nacional" хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Кунде 2019 йилда "Бордо"дан 25 миллион эвазига "Севилья"га ўтган эди.
Бу мавсумда ҳимоячи Испания Ла Лигасида 15 ўйинда 1 та гол урди. Кунденинг шартномаси 2024 йилда тугайди, Transfermarkt футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.