Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Деян Журжевич: "Мақсадимиз эртага ғалаба қозониш"

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Деян Журжевич билан бирга Илҳом Суюнов қатнашди.

Д.Журжевич: - Авваламбор, “Ал Иттиҳод” билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг йигитларнинг яна ўзларига келиб олганларидан хурсандман. Олий лиганинг илк турида сафарда “Бухоро”ни таслим этганимиздан сўнг футболчиларнинг руҳиятлари бироз кўтарилди. Биринчи ўйин олдидан олимпия терма жамоасида бўлган футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмагандик. Бугун эса ўзгача шароитдамиз. Эртага ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсата олмаса керак. Бунга об-ҳаво ва майдон сифати таъсир кўрсатиши мумкин.

 И.Суюнов: - Эртага жамоамиз аъзолари фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушадилар. Ўз майдонимизда мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ.

 - Эртага олимпия терма жамоаси аъзолари майдонга туша олишадими, Суюновнинг бугунги кундаги аҳволи қандай?

Д.Журжевич: - Бу олимпия терма жамоаси бош мураббийига боғлиқ. У қандай қарорга келмасин мен унинг фикрини ҳурмат қиламан. Суюнов эртага ўйнайдими ёки йўқми буни билмайман. Лекин у жамоамизнинг тўлақонли аъзоси, шу сабабли ҳам у ҳозир ёнимда. Мен учун барча ўйинчиларнинг аҳамияти бор. Улар майдонга тушиш-тушмаслигидан қатъи назар мен учун муҳим бўлиб қолаверадилар. У шу сабабли ҳам ёнимда.

 - Кальдерон ҳаводан ва майдоннинг сифатидан нолигандек бўлди...

- Футболда ҳамма жамоада ҳам муаммо бўлади. Мен унинг фикрига изоҳ бера олмайман. Бу уларнинг муаммоси. Биз ҳам улар йўлиққан муаммога дуч келганмиз. Агар бугун машғулотга рухсат беришмаса биз ҳам машғулот ўтказа олмаймиз. Мен учун ўз жамоам ўйини муҳимроқ. Машғулотларда ишлаш орқали ўз услубимизни яхшироқ савияда йўлга қўйишимиз лозим.

 - Эртага шундай шароитда ўйнаётганингиз учун дуранг қайд этилса рози бўласизми?

- Мухлислар қаршисида ғалаба қозониш керак. Умуман олганда мен ҳар доим ютишга ҳаракат қилганман. Ўз майдонимизда эса мухлислар учун ҳам ютишимиз даркор.

 - Рақиб қай даражада ўрганилди?

- “Банияс”ни жуда яхши ўргандик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонини айта олмайман, чунки бу кийиниш хонамизга тааллуқли гаплар. Уларнинг сафидаги Йесте жуда маҳоратли футболчи. Асосийси учрашув вақтида ўз ўйинимизни намойиш эта олишдир.

 
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 16:51, 19.03.2012.
Ўқилди: 8157 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.