Мбаппе ва Холанд келажак футболининг умиди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо йил бошида испанлар Килиан ва Эрлинг билан келишувлар узоқ муддатли шартномалар бўйича маошларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 852 миллион еврога тушишини ҳисоблаб чиқди. Ҳамма билиб турибдики, Ла Лига машҳурлиги олдингидаймас. Сабаблари кўп - "Барселона"нинг қулаши, "Реал"да авлодлар алмашинуви, қизиқиш уйғотган Месси ва Роналдунинг кетиши. Мбаппе ва Холанднинг келиши катта даромад олиб келиши ҳам даргумон. Холанднинг агенти Раёла ФИФАнинг янги қоидаларига қарамай, норвегиялик футболчи Мадридни танласа, «Реал»дан анча-мунча пулни ундириб олиши бор гап. Албатта, унга Мбаппега таклиф қилинадиган маош таклиф қилинмайди, форвард 20 миллион еврога рози бўлади. Аммо иккита футболчи учун олти йиллик шартномалари билан қўшиб ҳисоблаганда бир миллиард сарфлаш катта таваккалдир.
100 миллиондан катта трансферлар кўп ҳолларда омадли чиқмаган
Шундай бўлдики, ҳатто "Ювентус" 117 миллион еврога сотиб олган Роналду унга киритилган сармояни оқлай олмади. Чунки унинг маоши А сериядаги бутун жамоаларнинг умумий маошидан юқори ҳолатлар мавжуд эди. "Боруссия Д"даги Холанд ажойиб ўйин кўрсатмоқда, аммо янги клубга ўтиш - бу хавф. Азар ҳам Испания футболи қироли бўламан деб ўйлаганди, чунки у фаолиятининг маълум бир босқичида Премер-лиганинг энг яхши футболчиси бўлган. Натижада у захира ўриндиғига михланди. 100 миллион евродан қимматроқ трансферларнинг деярли ҳеч бири ўзини оқламаган. Погба, Неймар, Коутино, Фелиш, Дембеле. Аммо истисно сифатида Мбаппени мисол қилишимиз ҳам мумкин. Лекин Мбаппени "ПСЖ"га олиб келишларининг асосий сабаби Чемпионлар лигасини ютиш эди, бу маррани парижликлар ҳало ҳам забт этишганича йўқ. Демак, буни ҳам омадсиз трансфер, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Холандни олиб келиш Бенземани ҳақорат қилишдир
"Реал" норвегияликни олиб келиб, вазиятни ёмонлаштириши мумкин, чунки Холанд, Мбаппе ва Бензема учлиги бирга ўйнай олиши даргумон. Бу ўз навбатида Каземиро, Модрич ва Кроосга бўлган босимни кучайтириб юборади. Улар эса ҳамма нарсани ўз зиммасига олиш учун ёшармаяпти. Тўғри, Валверде таркибда, лекин у ҳам ҳар ўйинда иштирок эта олмаяпти. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Холанд билан шартнома имзолаш Бензема фойдасига бўлмайди.
Норвегиялик ҳали катта натижаларга эришмаган
Эрлингнинг оёғи тегган ҳамма нарса ҳам олтинга айланмайди. “Боруссия Д” Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Ҳа, норвегияликнинг Чемпионлар лигасида жароҳат олган вақтида унинг голлари жамосига етишмади. Натижада, “Спортинг” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олди. "Боруссия Д" ажойиб жамоа бўлиб қолмоқда, "Лейпциг" учун қийин мавсумда "Бавария"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда Аммо бу Эрлинг учун етарли эмас, чунки “Боруссия Д” сафида 75 та ўйинда 76 та гол ва 20 та голли узатма муаллифи Чемпионлар лигасида нафақат гол уриш, балки ғалаба қозонишни ҳам истайди.
Килиан ва Эрлинг келиша олмаслиги мумкин
Назарий жиҳатдан, ҳамма нарса чиройли. Бейл, Азар ва Бенземаларни асосий таркибдан олиб уларнинг ўрнига. Ўнгда Винисиус, чапда Мбаппе ва марказда Холандни ўйнатиш мумкин. Бу ёш ва ғайратли ҳужум омадли "Севиля"ни, "чақилмас ёнғоқ" "Бетис"ни парчалаб ташлайди ва Хави ўсмирларини сезмай ҳам қолиши ҳеч гап эмас. "Реал Мадрид" кетма-кет бир неча йил чемпион бўлиб юриши ҳам тайин. Чемпионлар лигасида эса ҳужумчиларнинг имкониятларини ҳисобга олсак, улар кетма-кет бўлмаса ҳам ушбу совринни ютиши мумкин. Аммо Роналду ва Месси ёшликларида бир жамоада тил топишишлари қийин эди. "Боруссия Д"даги Холанд Ройс эмас, Санчо эмас, балки янги Ибраҳимович эканлигини тушунади. Златан бир жамоада Месси билан келиша олмади. Гарчи Мбаппе терма жамоада Бензема ва Гризманнга, "ПСЖ"да эса Неймар ва Мессига адекват жавоб берса-да, Эрлингнинг амбицияси билан ўйнай олмаслиги мумкин.
Унинг характерини тушиниш қийин, бу эса ўз навбатида Анчелотти олдида мураккабликларни юзага келтиради.