Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Маҳмуд Азиз: «Мағлубиятга қарамай, «Ардус» қарши ўйиндан фахрлансак арзийди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

“Ардус” ва “Ал-Васл” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Маҳмуд Азиз иштирок этди.

— Бугун мағлубиятга учраганимизга қарамай, ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Футзалчиларимиз шундай кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнашди ва бу билан фахрлансак арзийди. 

— “Ардус” сафида қайси футзалчиларни ажратиб кўрсатишингиз мумкин?
— “Ардус” ўйинчилари номини билмайман, аммо уларни рақамлар орқали айтишим мумкин. Улар: 9 (Андрей Шлёма), 5 (Жаҳонгир Холмирзаев), 11 (Артур Юнусов) ва дарвозабон (Рустам Умаров).

— Бир вазиятда тўп майдон марказини кесиб ўтмасдан туриб, дарвозабон тўпни ўз ўйинчисидан қабул қилди. Ўйинчилар футзалнинг янги қоидасидан хабари йўқми?
— Биз албатта янги қоидани биламиз. Рақибнинг кучлилиги эвазига ўйинчилар айрим хатоларга йўл қўйишди.

— Футзал бўйича футзал миллий чемпионати ҳақида маълумот берсангиз.
— БААда футзал бўйича чемпионат йўлга қўйилганига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 14та жамоа иштирок этмоқда. Хабарингиз бор, май ойида БААда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда ОФК мутахассислари БАА келиб, ўзларининг маслаҳатларини беришмоқда. Умид қиламан, ушбу ЖЧдан кейин БАА футзали янада кучайишга эришади. Хабирингиз бор, “Ал-Васл” футбол клубига Марадона мураббийлик қилади. Тошкентга келишимиздан олдин шахсан Марадонанинг ўзи бизга омад тилади.

— Мусобақанинг ташкилий жиҳати ҳақида нима дея оласиз?
 — Аъло даражадаги ташкилотчилик учун ЎФФ ва ОФКга миннатдорчилик билдираман. Ҳамма ишлар жойида. Биз ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қиляпмиз. Фақат битта муаммо бор — меҳмонхонада интернет тезлиги жуда паст экан.

— “Ардус” билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаш ниятингиз йўқми?
— Ўзбекистон футзали Осиёда кучли тўртликка кирган. Агар “Ардус” ва Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузсак, биз учун фойдали бўларди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:25, 19.03.2012.
Ўқилди: 7315 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.