Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Ла лига кашфиёти: Родри Санчес

Баҳо:
+ | -

Испания футболи Европанинг энг истеъдодларга бой маскани ҳисобланади. У ердан қарийб юз йилдан буён футбол учун кўп нарса қилган номлар етишиб чиқмоқда. Бугун сизга келажакда кўп ишлар қилиши мумкин бўлган футболчи ҳақида айтиб бермоқчимиз. У «Реал Бетис» футболчиси Родри Санчесдир. Ушбу клуб мухлислар наздида ўртамиёнадек кўрилса ҳам, ўз академиясидан сифатли кадрлар етказиб беришда етакчи саналади. 21 ёшли ярим ҳимоячи «Бетис»даги илк ўйинини 2020 йилнинг ноябрида ўтказган эди. Родри илк бор бу клубга 2016 йилнинг аввалида ташриф буюради ва академия аъзосига айланади...

Родрининг «Бетис» академиясига келиши қизиқ кечган. Бу жамоа учун фойда келтирган десак хато бўлмайди. Негаки, у 2016 йилга қадар кўплаб гранд клублар мактабини кўришга улгурган эди. Хусусан, Санчес «Реал», «Атлетико», «Эспаньол», «Барселона» ҳамда «Депортиво» таълим даргоҳларида бўлиб кўрган. Кейинчалик, эса «Реал Бетис»га келади ва шу ерда қўним топади.
Родри Санчес Испания жануби-ғарбидаги Экстремадура комуннасида жойлашган Талаюела шаҳрида дунёга келади. Ўсиб-улғайгач эса ўз бахтини излаб, йўлга чиқади. Ёш ўсмирга дастлаб «Канильяс»да, «Реал» клубининг тармоғидаги жамоада имкон тақдим этилади. Шундан сўнг, у «қаймоқранглилар» сафига йўл олади. Пойтахт жамоаси академиясида бир йилини ўтказиб, бошқа жамоалар билан ҳам танишиб чиқади. Аммо Родри ҳеч бир клуб мактабида бир мавсумдан кўп қолмаган. Баъзилар унинг келажагига соя солишга ҳаракат қилади. Бироқ у ҳеч қачон таслим бўлмайди ва борган жойидаги устоз-мураббийлардан имкон қадар кўпроқ нарса ўрганишга интилади. 2016 йилда Родри ўз ҳаётидаги ҳал қилувчи қарорни қабул қилиши керак эди. Чунки у академиянинг дастлабки даври битирувчисига айланади. Ўша пайтда унинг ўйинига ўз юртидаги жамоалардан ташқари АПЛ клубларидан ҳам қизиқишлар бўла бошлайди.

Родри Санчес олдида йўллар кўп эди. У оиласи билан узоқ ўйлаб, муҳокама қилиб, ахири бир қарорга келди. Футболчи «Реал Бетис» томонидан таклиф этилган лойиҳани қабул қилади. Бу жамоа ўзининг ёш талантлари билан ажралиб турарди. Шу сабабдан ҳам Родри «яшил-оқлар» аъзоси бўлишга розилик беради. Ярим ҳимоячи сифатида шакллана бошлаган йигитча, икки йиллик машаққатли даврдан кейин, асосий жамоа таркибида дебют қилади. Ўшанда унинг клуби ўртоқлик учрашувида «Мерида»ни 4-0 ҳисобида енгган эди. Шундан кейин Родри доимий жамоа билан шуғуллана бошлайди. Орадан яна икки йил ўткач, футболчи 7 ноябрь куни «Барселона»га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида майдонга туширилади. Бу унинг Ла лигадаги илк дебюти эди. Родри мураббийларга ўзидаги кучли ишонч ва иштиёқни кўрсатиб бера олади. Бу нарса «Реал Бетис»га янги футболчининг етилганини билдирувчи сигнал бўлиб хизмат қилди. Орадан ойлар ўтди. Родри эса ўзига берилган имкониятлардан иложи борича тўлақонли фойдаланишга ҳаракат қилди. Шундай қилиб, жанублик йигитча Мануэл Пеллегрини бошчилигидаги жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. У ҳозирга келиб, «Реал Бетис» учун 30дан ортиқ ўйинда қатнашди ва иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Уларнинг бири мамлакат кубогида киритилган бўлса, бошқаси Европа лигаси доирасидаги ўйинда урилди.

Ҳа, унинг иккинчи голи ўзи туғилган Испаниянинг олис чеккасидан анча узоқда, Будапешт шаҳрида юз берган. Родри бу билан футбол саргузашти қаердан бошланишини аҳамияти йўқлигини кўрсатиб берди. Ҳамма нарсага узоқ, сабр билан ва энг асосийси, чин дилдан қилинган меҳнат орқали етишиш мумкинлигини исботлади. Ёш болакай Испания футболининг энг яхши мактабларини кўрди ва олган билимларини майдонда акс эттира олди. Ҳозир эса Родри Санчес жамоаси кучайиб бормоқда. «Бетис» бугун Испания футболида Европа майдонлари учун курашга жиддий бел боғлаган. Биз сизга ушбу футболчини эслаб қолишингизни тавсия этамиз. Ким билади дейсиз, балки ундан ҳам бир кун келиб, Хави ёки Иньеста чиқар...

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 23:58, 20.12.2021.
Ўқилди: 2382 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.