Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Бабаян - “Навбаҳор”нинг 30 - бош мураббийи!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” 2022 йилги мавсумни янги бош мураббий – Самвел Вячеславович Бабаян бошқарувида бошлайди.

Бабаян миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён жамоамизни бошқарадиган 30-мураббий сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

“Лочинлар”ни Суперлига (олий лигада) энг кўп бошқарган мутахассис бу Виктор Романович Жалилов.

Жамоамизнинг ўтган мавсумдаги бош мураббийи, 2022 йилдан бошлаб эса ўз фаолиятини “Навбаҳор” мураббийлар штабида давом эттирадиган Виктор Романович “лочинлар”ни 10 мавсум давомида (танаффуслар билан) бошқарган.

“Навбаҳор”нинг кўплаб совринлари, шу жумладан, 1996 йилги чемпионлик унвонига ҳам айнан Виктор Жалилов бошқарувида эришилгани барчага маълум.  

Кейинги ўринда эса жамоамизда футболчи ва мураббий сифатида 40 йилдан буён фаолият юритаётган “Навбаҳор”нинг садоқатли вакили Мустафо Байрамов бормоқда – 6 мавсум (танаффуслар билан).

Умуман олганда, кўплаб мураббийлар “Навбаҳор”га 2-марта қайтиб, фаолият юритишган.

Қуйида жамоамизни Ўзбекистон миллий чемпионатларида (1992-2021 йиллар) бошқарган мураббийлар рўйхати келтирилган.

1992 - Биродар Абдураимов

1993 - Бахтиёр Бобоев - Усмон Асқаралиев

1994 - Шариф Назаров - Виктор Борисов

1995 - Биродар Абдураимов - Усмон Асқаралиев - Виктор Жалилов

1996 - Виктор Жалилов

1997 - Виктор Жалилов

1998 - Леонид Остроушко - Виктор Жалилов

1999 - Виктор Жалилов

2000 - Виктор Жалилов - Амет Мемет

2001 - Валерий Синау - Фарҳод Магаметов

2002 - Фарҳод Магаметов

2003 - Игорь Волчок - Виктор Жалилов

2004 - Виктор Жалилов

2005 - Раҳим Қурбонмамедов

2006 - Саид Сеидов - Рустам Забиров - Рустам Мирсодиқов - Элдор Сакаев

2007 - Элдор Сакаев – Толиб Бобоев

2008 - Толиб Бобоев - Асқар Кушикбаев - Рустам Абдуллаев - Мустафо Байрамов

2009 – Мустафо Байрамов – Сергей Ковшов

2010 – Виктор Жалилов – Сергей Ковшов

2011 - Элдор Сакаев - Мустафо Байрамов

2012 – Мустафо Байрамов

2013 – Мустафо Байрамов – Нўъмон Ҳасанов

2014 – Бахтиёр Ашурматов

2015 – Бахтиёр Ашурматов

2016 – Рашид Ғофуров - Александр Волков - Мустафо Байрамов - Равшан Бозоров – Илҳом Мўминжонов

2017 -  Илҳом Мўминжонов

2018 – Илҳом Мўминжонов – Андрей Канчельскис

2019 – Андрей Канчельскис – Деян Журжевич – Андрей Канчельскис

2020 – Андрей Канчельскис – Нўъмон Ҳасанов

2021 – Нўъмон Ҳасанов – Виктор Жалилов.

Биз “Навбаҳор”нинг янги устози Самвел Бабаянга жамоамиздаги фаолиятида омад ёр бўлиб, янги мавсумда мухлислар узоқ кутган Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритишига тилакдошмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Киритилди: 23:02, 21.12.2021.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.