Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 0-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-0 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-1 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ҳужумчилар ҳамроҳи: чаплар*

Баҳо:
+ | -

Футбол майдонида ҳар бир жамоа аъзосининг ўзига яраша вазифаси мавжуд. Улардан бирининг йўқлиги ҳам умумий ўйинга катта таъсир ўтказади. Яна шундай позиция эгалари борки, уларнинг асосий иши ҳимояланиш бўлишига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топишда ҳам фаол иштирок этишади. Улар қарши томоннинг жарима майдонига ён тарафдан хавф солиб туради. Бир сўз билан айтганда ҳужумчилар ёрдамчиси ва ҳамроҳидир. Бундай футболчиларни биз қанот ҳимоячилари деб атаймиз. Қуйида 2021 йилда энг яхши деб эътироф этилган чап қанот (left-backs) футболчилари номи келтирилади.

Люк Шоу – «Манчестер Юнайтед»

Ўйинлар: 46та
Узатмалар аниқлиги: 85,7 фоиз
Подкатлар: 55та
Қутқарув: 31та
Даҳлсиз дарвоза: 11 марта

Люк Шоу овоз бериш давомида «Барселона» футболчиси Хорди Албани енгди ва рўйхатимиздан жой олди. У бунга муносиб. Чунки ушбу футболчи йилнинг биринчи ярмини фантастик даражада ўтказган эди. Англия терма жамоаси аъзоси йиллар давомида қийнаган кўплаб жароҳатлар исканжасидан қутилиб, ўзини ёрқин намоён эта олди. «МЮ» ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлашида Люкнинг хизматлари катта бўлди. Ҳа, у ва унинг жамоаси учун янги мавсумни унчалик ҳам омадли кечаяпти дея олмаймиз. Аммо ўтиб бораётган йилдаги Шоунинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир.

Тео Эрнандес – «Милан»

Ўйинлар: 40та
Узатмалар аниқлиги: 82,9 фоиз
Подкатлар: 42та
Қутқарув: 30та
Даҳлсиз дарвоза: 8 марта

Ҳа, кўплар учун бу ном кутилмаган бўлиши мумкин. Аммо «Милан» ҳимоячиси йил давомида бошқа ўриндошларига қараганда, рақиб учун катта хавф туғдира олди. Якунига етиб қолай деган 2021 йилда дунё футболида фақатгина битта ҳимоячи Эрнандесдан кўпроқ гол уришга эришди, холос. Унда эса 5та гол мавжуд. Унинг эришган ютуқлари Франция терма жамоасига чақирув олганида ҳамда у ерда маҳсулдор ўйин кўрсатганида ўз аксини топади. Айтганча, айнан Теонинг Миллатлар лигаси ярим финалидаги голи (қўшиб берилган вақтда) жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан эди. Қолаверса, Эрнандеснинг ҳимоявий кўрсаткичлари ҳам жуда яхши. Хусусан, у «Милан»ни ЕЧЛга қайтаришда кўп тер тўкди. Шу сабабдан унинг номи рўйхатдан жой ола билди.

Жуан Канселу – «Манчестер Сити»

Ўйинлар: 47та
Узатмалар аниқлиги: 86,8 фоиз
Подкатлар: 103та
Қутқарув: 75та
Даҳлсиз дарвоза: 18 марта

«Ман Сити»даги биринчи мавсумидан кейин, ушбу футболчи ўзини бутун дунёга танитди. Ҳозирда у барқарор ўйини эвазига Пеп жамоасининг ўта муҳим фигурасига айланиб улгурган. Канселу ўзининг қанотлардаги фаоллиги ва мослашувчан ҳаракати билан ажралиб туради. Португалия терма жамоаси аъзоси АПЛда фантастик натижалар кўрсатиб, жамоаси билан чемпионликка эришган эди. Унинг энг кучли жиҳатларидан бири, ўнг оёқдаги зарбасидир. Жуан буни яқинда «Ньюкасл»га қарши баҳсда яна бир бор исботлаб қўйди. Рўйхат учун мутлақо мос футболчи!

Алфонсо Девис – «Бавария Мюнхен»

Ўйинлар: 42та
Узатмалар аниқлиги: 87,5 фоиз
Подкатлар: 77та
Қутқарув: 50та
Даҳлсиз дарвоза: 7 марта

Девис мана иккинчи йилдирки, «Бавария»даги унумли футболи билан ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Ёзда Девид Алабанинг «Реал»га кетиши, Девис учун ўзини ёрқинроқ кўрсатишга имкон берди. У бутун мавсум давомида ўз жамоасининг энг аниқ пас узатувчиси бўлиб қолмоқда (87,5). Шунингдек, йил мобайнида жамоадаги ҳеч бир футболчи ундан ортиқ муваффақиятли подкатлар ижро этмаган (77 марта). Алфонсонинг тезкорлиги рақиб ҳимоячиларига доимо муаммо туғдириб келади. Яқиндагина, 2018 йилда, ўз юрти жамоаси «Ванкувер Уайткепс»да ўйнаб юрган болакай, уч йил ичида дунё даражасига чиқа олди. Бу натижа ҳар қандай инсонни ҳайратга солмай қўймайди.

Эндрю Робертсон – «Ливерпуль»

Ўйинлар: 41та
Узатмалар аниқлиги: 84,4 фоиз
Подкатлар: 44та
Қутқарув: 26та
Даҳлсиз дарвоза: 10 марта*

Ҳатто, ўтган йилги рўйхатда ҳам етакчи сифатида эътироф этилган футболчи, бу сафар ҳам ўз ўрнида қолди. Шотландиялик чап қанот ҳимоячиси Робертсон АПЛга келганидан буён топ даражага эриш олди. Ўтган мавсум футболчи учун мураккаб кечди. Бироқ янги мавсумда унинг жамоаси яна етакчи позицияда кўриниш бермоқда. Эндрю «Ливерпуль»нинг чап қанот мудофаасида мустаҳкам қалқондир.  Рақиб учун эса ҳақиқий бош оғриғи саналади. У майдондаги ҳар қандай вазиятдан огоҳлиги билан ажралиб туради. Робертсон ўта барқарор ўйин кўрсатади ва жамоаси учун максимум фойдали ҳаракат қилади. Унинг сўнгги, «Тоттенхэм»га қарши баҳси фикримизни яққол исбот этади (1 ассист, 1 гол). Шу сабаб, биз ва мухлислар уни рўйхатимиз ғолиблиги учун муносиб топдик.

Мана шунақа гаплар. Бутун йилнинг энг яхши «чаплар»и мухлислар томонидан танлаб олинди. Биз эса уни сизга намойиш этдик, холос...

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ  таржимаси

Манба: 90min.com

* чаплар — ушбу сўз чап қанот ҳимоячиси яъни left-back маъносига ишора қилади

Барча статистик маълумотлар StatsPerform(www.statsperform.com) томонидан тақдим этилган. Ушбу натижалар футболчиларнинг 2021 йилнинг 1 январидан то 2021 йилнинг 30 ноябрига қадар бўлган давр ичидаги ҳаракатлари асосида шакллантирилган

Киритилди: 23:36, 21.12.2021.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.