Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Симоне Индзаги ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз ҳар ҳар доим интенсив ишлашимиз керак бўлса, чунки улар шундай ўйнайди. Олдимизда «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйин турганини биламиз. Мен қочмоқчи бўлган клублар рўйхатида «Ливерпуль» биринчи ўринда туради. Лекин биз ўйинга юқори кайфият билан тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Олдимизда яна 40 кун бор», – деди Индзаги La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
ЕЧЛнинг 1/8 финалида қуйидаги жамоалар тўқнаш келади:
«РБ Зальцбург» (Австрия) — «Бавария» (Германия);
«Спортинг» (Португалия) — «Манчестер Сити» (Англия);
«Бенфика» (Португалия) — «Аякс» (Нидерландия);
«Челси» (Англия) — «Лилль» (Франция);
«Атлетико» (Испания) — «Манчестер Юнайтед» (Англия);
«Вильярреал» (Испания) – «Ювентус» (Италия);
«Интер» (Италия) — «Ливерпуль» (Англия);
«Пари Сен-Жермен» (Франция) — «Реал» (Испания).