"The Guardian" нашри 2021 йил якунлари бўйича 100 нафар энг яхши футболчи рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи ўрин “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этди. Иккинчи ўринни ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси, учинчи ўринни “Ливерпуль” аъзоси Муҳаммад Салоҳ эгаллади.
Шунингдек, топ 10таликка, Карим Бензема (“Реал”, 4-ўрин), Жоржиньо (“Челси”, 5-ўрин), Килиан Мбаппе (ПСЖ, 6-ўрин), Эрлинг Холанд (“Боруссия Дортмунд”, 7-ўрин), Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”, 8-ўрин) киради. НГоло Канте ("Челси" 9-ўрин) ва Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити", 10-ўрин) ушбу ўнликни якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, "The Guardian" Роберт Левандовскини ўтган 2020 йилги мавсумда ҳам мавсумнинг энг яхши футболчи сифатида тан олган эди.