Кеча Гоя шаҳрида жойлашган “Pandir Jawaharlal Nehru” ўйингоҳи матбуот залида ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Салгаокар" - "Нефтчи" учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Биринчи бўлиб мезбон жамоа мураббийи маҳаллий журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
"Cалгаокар" жамоаси бош мураббийи: -
- Эртанги учрашувдан, биринчи бўлиб фанатларни ўйингоҳда кўллаб қувватлаши бизга зарур,- деб сўз бошлади. - Мен футболчилардан ғалаба кутмоқдаман чунки биз уйда ўйнаймиз. “Нефтчи” жамоаси иштирокидаги сўнгги учрашувларини кўрдик ва керакли хулосаларни чиқардик.
Шундан сўнг анжуман залига “Нефтчи” бош мураббийи Юрий Саркисян кириб келди ва журналистлар саволларига жавоб беришни бошлаб юборди.
- Гоа шаҳрига етиб келишнинг ўзи бизга анча қийинчилик туғдирди, Фарғонада ҳали ҳам нам ҳаво хукумрон. Гоага келаётганимизда 3-4 кун яна қор ва совуқ бўлиши ҳақида матбуот котибидан маълумот олдим. Айни пайтда энг қийин ҳолат бу Гоа вақти Ўзбекистон вақтидан анча фарқ қилишидур. Эртага Ҳиндистонликларга Ўзбек футболи қанақа эканлигини кўрсатмоқчимиз. Рақибимиз иштирокидаги сўнгги учрашувларни кўришга муваффақ бўла олмадим.