Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Луиш Нани ҳикояси (4-қисм)

Баҳо:
+ | -

Вақт ўтгани сари менинг ўйиним шунчалик даражада ўсдики, мени катта клублар билан боғлай бошлашди. «Спортинг сени хоҳламоқда», «Бенфика сенга қизиқмоқда». Улар бу ҳақида ҳар йили гапиришар эди. Лекин ҳеч нима содир бўлмади. Кейин эса 2003 йилда, мен 16 ёшлик пайтимда бир дўстим менга шундай деди: “Нани, яқин орада сен клубингни ўзгартиришинг керак. Лекин мен ҳеч қачон «Спортинг» ёки «Бенфика» 17 ёшга тўлмаган футболчини таркибига қўшиб олганини кўрмаганман”.

У ҳақ эди. Ўша йили мен «Реал Массама»да фантастик мавсумни ўтказдим ва 22та гол урдим. Мавсумнинг охирги ўйинидан олдин бир таниш мураббий мени «Бенфика»да машғулот ўтказишимга кўмаклашди. Ўша машғулотдан сўнг «Бенфика»даги мураббийлардан бири менга шундай деди: “Нани, «Реал Массама»даги мураббийинга айт, якшанба куни у сени майдонга туширсин. «Бенфика»дан сени ўйинингни томоша қилиш учун бир инсон ушбу баҳсга ташриф буюради”.

Рости, жуда ҳаяжонланган эдим. Лекин муаммо шунда эдики, биз чемпионликни қўлга киритиб улгургандик ва мураббийим бу баҳсда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганларга имкон бермоқчи эди. Шу сабабли ҳам мен унга шундай дедим: «Илтимос! Мен майдонга тушишим керак!!!»

У ажаблангача: «Нимага? Биз чемпионликни ютиб бўлганмизку…». Мен унга жавобан: “Биламан, аммо «Бенфика»дан кимдир мени қандай ўйнашимни кўрмоқчи экан!”

У ўйлай бошлашди.
«Илтимос! Илтимос! Илтомос!»

У охири шундай жавоб қилди: «Яхши! Фақат ўйиннинг биринчи бўлимида ўйнайсан ва тамом!»

Шу тариқа, ўйин бошланди ва мен жуда ҳаяжонда эдим. Ҳеч қайси ҳаракатим муваффақиятли чиқмасди. Лекин танаффусга 3 дақиқа қолганида мен майдон марказида тўпни қабул қилдим. Уларнинг барчасини алдаб ўтдим ва дарвозабон олдида рақс тушиб гол урдим. Трибунадаги мухлислар қарсак чалиб юборишди. Мен эса шундай ўйлардим: «Балки, шу гол мени қутқариб қолар».

Ўйиндан кейин жамоамизнинг раҳбари ёнимга келиб менга шундай деди: “Биласанми, Нани… бугун «Бенфика»дан ҳеч ким келмади”.
Мен эса: «Нима?!»

У ҳазиллашмаётган эди. Мен ҳайратта эдим. Йиғлаб юборишимга озгина қолганди. Мени ҳатто иштаҳам ҳам йўқолди. Лекин орадан бир неча кун ўтиб у мени ёнимга бир хат билан ташриф буюрди. Сюрприиииз. Бу «Спортинг» жамоаси билан бирга икки ҳафта машғулот ўтказишим учун таклифнома эди. Мен Худога раҳмат айтдим.

Азалдан кимдир менга ғамхўрлик қилаётгандек туюлар эди. Худди Тангри мени кузатаётгандек. Ҳаттоки мен энг қуйи табақада яшаган пайтларимда ҳам у мени ҳимоя қилаётгандек туюларди.

2003 йилнинг баҳор фасли якунигача мен «Спортинг»да машғулот ўтказдим. Аммо мен «Бенфика»да ҳам машғулотларга бориб турардим. Чунки у ердаги мураббий мени яна машғулотларга келишим мумкинлигини айтган эди. Бу бироз ғалати эди. Душанба куни «Спортинг»да, чоршанба ва пайшанба кунлари «Бенфика»да машғулот ўтказардим.

Ёз якунланай деб қолган бир пайтда мен Спортингдан хат олдим. Унда шундай ёзилганди: «Эртага соат 10:00да учрашамиз». Аммо шу куни мен «Бенфика»дан ҳам худди шундай мактуб олдим. У ерда ҳам соат 10да учрашишимиз кераклиги ёзилганди.

«Ҳа, яхши» – деб уларнинг иккаласига ҳам жавоб ёзиб юбордим.

Давоми бор...

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 11:00, 25.12.2021.
Ўқилди: 2391 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.