Кириш Регистрация

"Ливерпуль" собиқ футболчиси йўқолган итини топган одамга 30 минг доллар тўлаши керак

Баҳо:
+1 | -

Суд "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэниел Старрижни 2019 йилда йўқолган итини топган одамга 22 400 фунт стерлинг (тахминан 30 000 доллар) тўлашга мажбур қилди.

Старриж ўзининг севимли Луччи номли ити ғойиб бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон берган эди. Унда футболчи уй ҳайвонини топган кишига катта мукофот ваъда қилган. Аммо итни топиб олган Фостер Вашингтон исмли шахс май ойида судга мурожаат қилиб, Старриж унга ваъда қилинган пулни ҳали ҳам тўламаганини даъво қилган.

Суд барчасини ўрганиб чиқиб, Старрижга ваъда қилинган суммани тўлашни буюрди.

Маълумот учун, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” клубларининг собиқ футболчиси Старриж ҳозирда Австралиянинг “Перт Глори” клубида тўп сурмоқда.

Киритилди: 11:19, 25.12.2021.
Ўқилди: 2254 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.