Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бу натижага инглиз клублари ичида фақат улар эришган (3+)

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари ўз якунига етди. Бу мавсумдаги ўйинлар ҳам бир-биридан шиддаткор ва қизиқ кечди. Мусобақанинг гуруҳ баҳслари сенсациялар билан ёдимизда қолди. "Реал Мадрид"нинг "Шериф"га мағлубияти (Яхшибоев голи билан) ҳамда "Барселона"нинг плей-оффдан қуруқ қолгани, шулар жумласидандир. Бошқа томондан яна бир фактор кўзга ташланади. Бу Англия клубларининг муваффақиятли иштироки. Ҳар йили у ёки бу инглиз жамоаси гуруҳ босқичида қолиб кетар эди. Аммо бу йили АПЛнинг 4та клуби ҳам плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Айниқса, "Манчестер Сити" клуби рақибларига имконият бермади. Хусусан, "Брюгге"га қарши ўйинда ҳам. Унда Жуан Канселунинг ўйини барчани қойил қолдирган эди. У ўйинда 3та ассистга муаллифик қилган. Қуйида сиз билан ЕЧЛда ана шундай уч ва ундан ортиқ ассистни бир ўйиннинг ўзида амалга ошира олган инглиз клублари аъзолари ҳақида гаплашамиз.

Кевин Де Бруёйне ("Ман Сити" - "Тоттенхэм", 17 апрель, 2019 й.)

Ўшанда чорак финал баҳси эди. Ҳа, ўйиннинг умумий сценарийсига кўра, "Ман Сити" мағлуб бўлади. Аммо 21 дақиқа ичида урилган 3та гол "шаҳарликлар"ни олдинга олиб чиққан эди. Ушбу голларнинг ҳар учалласига ҳам Де Брёйне ассистентлик қилади. Аммо бу голлар етарли бўлмайди. Фернандо Льорентенинг ҳисобни тенглаштирувчи зарбаси "шпорлар"ни меҳмондаги гол эвазига кейинги босқичга олиб чиқади. Лекин Де Брёйне ўз ўйини билан тарихда қолади.

Дуайт Йорк ("МЮ" - "Брондбю", 21 октябрь, 1998 й.)

Йорк 1998 йилнинг ёзида "МЮ"га "Астон Вилла"дан ташриф буюради. Ҳужумчи дебют мавсумидаёқ "қизил иблислар"ни требл қайд этишида ўз ҳиссасини қўшган эди. Йорк "Брондбю"га қарши баҳсда 3та голли узатмани аниқ ижро этиб, жамоаси ғалабасини таъминлайди (6-2). Унинг мавсумдаги умумий голлари сони эса 29тага етади.

Райан Гиггс ("МЮ - "Рома", 10 апрель, 2007 й.)

Умуман олганда, Гиггз ЕЧЛнинг бир ўйинида 3та ассист қайд этган "МЮ"даги учта футболчидан бири эди. Аммо ўша, "Рома"га қарши баҳсда у бирданига тўртта голли узатма бериб, бу натижани қайд этган ягона инглиз футболчисига айланади. Ҳисоб эса 7-1га етиб, "МЮ" осонгина ғалаба қозонади.

Хуан Верон ("МЮ" - "Депортиво", 10 апрель, 2002 й.)

Хуан Себастьян Верон ушбу клубда учта ассистга битта баҳсда муаллифлик қилган иккинчи футболчи эди. У бу натижага "Депортиво" 3-2 ҳисобида доғда қолдирилган тунда эришади. Бу орқали эса "МЮ" 2001-2002 йилги ЕЧЛ ярим финалига йўл олади.

Андрей Аршавин ("Арсенал" - "АЗ Алкмар", 4 ноябрь, 2009 й.)

Ҳатто ҳозир ҳам кўпчилик Аршавинни 2009 йилнинг апрелида, "Ливерпуль" майдонида урган тўртта голи билан эслайди. Ҳа, ўша пайтлар рус ҳужумчиси Арсен Венгер жамоасининг ҳақиқий етакчиси эди. Аршавин январь ойидаги трансферлар бозорида сотиб олинади. Кўп ўтмай ўз фойдасини бера бошлайди. Унинг яна бир кўрсатган қаҳрамонлиги, ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида нидерланд клубига қарши бажарган учта ассисти эди. Бу орқали "Арсенал" 4-1 ҳисобида "АЗ Алкмар"ни таслим қилади.

Жеймс Милнер ("Ливерпуль" - "Спартак Москва", 6 декабрь, 2017 йил)

Серқирра футболчи жамоасининг ҳозиргача етакчиси ҳисобланади. Милнер ҳам ЕЧЛда хет-трикли ассист қилган инглиз футболчиси. Аммо у бу ишни ўйинни ярмидан бошлаган. Ўшанда мерсисайд жамоаси 7-0 ҳисобида "Спартак"ни тор-мор этиб, 2009 йилдан бери илк марта плей-офф босқичига йўл олганди.

Лерой Сане ("Ман Сити" - "Шальке 04", 12 март, 2019 йил)

Лерой Сане 2019 йилда ўзининг собиқ клубини таслим этишда фаол қатнашганлардан бири бўлади. Немис футболчиси ўшанда битта гол ҳамда учта ассист билан ўйинни якунлайди. "Манчестер Сити" эса умумий ҳисобда 10-2 билан кейинги босқичга йўл олади.

Жуан Канселу ("Ман Сити - "Брюгге", 3 ноябрь, 2021 йил)

Гвардиоланинг мана шу шогирди сўнгги пайтларда қолганлардан анча ажралиб турибди. Хусусан, ноябрь аввалидаги ЕЧЛ баҳсида учта голли узатмага муаллифлик қилиб, жамоасини 4-1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган эди. Унинг Манчестер дербисидаги ҳаракатлари ҳам таҳсинга сазовар. Гвардиоланинг ўзи эса, АПЛда яна якка пешқадамлик қила бошлади.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 17:35, 25.12.2021.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.