Карим Бензема айни пайтда Карло Анчелоттининг жамоадаги асосий юлдузи ва таянчи бўлиб қолмоқда. Француз ҳатто, жорий мавсум «Олтин тўп» учун лауреатлар қаторига ҳам киритилди. Карим яқинда 34 ёшга тўлди, аммо шунда ҳам Европанинг энг яхши ҳужумчилари қаторида тилга олинмоқда.
Бенземанинг 2022 йил учун катта режалари бор.
Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталамиз.
Афсонавий Ди Стефанонинг натижасини янгилаш
«Реал Мадрид» сафида 582 та ўйинда 299 гол урган Бензема келаси йил Алфредо Ди Стефанони (308) ортда қолдириши мумкин. Бу билан у клуб тарихидаги учинчи тўпурарга айланиб олади. Бироқ Раул (323) ва Криштиану (451)га етишиш учун ҳали бироз вақт бор.
2. Чемпионлар лигасида 5 марта ғалаба қозониш
Агар Карим ва унинг жамоаси жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, франциялик футболчи турнирни олти марта ютган Пако Хентодан атиги бир соврин ортда қолади холос. Бу албатта, катта натижа. Ушбу турнирда эркин ҳаракат қилувчи «Реал» учун бу борада имкониятлар етарли.
3. Франция билан Қатарда Жаҳон чемпиони бўлиш
Валбуэна билан боғлиқ воқеалар туфайли терма жамоадан 6 йил узоқлашган Бензема ниҳоят бу йил яна чақирув олди ва келиши биланоқ жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. Франция эса Қатардаги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири.
Тьерри Анрини ортда қолдириш
Бензема фаолияти давомида 400 дан ортиқ гол урган иккинчи француз тўпурари бўлди. Унинг мақсади - Тьерри Анрини (411) ортда қолдириш. Ҳозир Карим ҳисобида 401 та гол бор.
Пичичини ютиш
Мавсум якунида Карим Испаниянинг энг яхши тўпурарига айланиши мумкин. Лео Мессининг кетиши бунга йўл очди. Бензема айни дам «Атлетик»га қарши ўйиндаги дубли эвазига 15 та гол билан Ла Лига тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда.