Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Ажойиб тарих. Туманли Альбионнинг туманли футболи

Баҳо:
+ | -

  Футбол шубҳасиз миллионлар ўйини. Унинг пайдо бўлиши ва ўтмиши узоқ даврларни ўз ичига олган. Аммо ҳамон футбол кўпчиликнинг севимли машғулотилигича қолмоқда. Европа футболида энг кучли чемпионат шубҳасиз Англия Премьер лигаси. Айниқса Туманли Альбионнинг янги йил арафасидаги ўйинлари кўпчилик футбол мухлислари учун кутиладиган ҳолат. Англияда бундай тақвим ўтмишдан мавжуд ва улар қизиқарли воқеаларга бой. Stadion.uz айнан шундай қизиқарли воқеалардан бирини ҳотирлаб ўтади.

 

1937 йил 25 декабрда Лондонни 1904 йилдан бери энг кучли туман қоплаган. Кўп ўйинлар бекор қилинган, лекин “Челси” ва “Чарльтон” қарама-қаршилиги бундан мустасно бўлган. Бироз туман қоплаган стадионда жамоалар биринчи бўлимни 1:1 ҳисобида якунлашган.

 Танаффусдан кейин туман қуюқлашди, аммо ўйин давом этди. "Ўша пайтда биз жуда яхши ўйин кўрсатаётган эдик. Тинимсиз ҳужумлар уюштирдик. Иккинчи бўлимда деярли майдон кўринмас эди. Тўп менга яқин келмади, ўйладимки биз ҳамон ҳужум қиляпмиз.", деб ёзади Бартрам ўз таржимаи ҳолида. Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда у жамоадошларидан жуда хурсанд бўлган, лекин хафа ҳам бўлган: улар гол ура олмаётганга ўхшайди, акс ҳолда рақиб марказдан тўпни ўйинга киритар эди ва Сем ҳеч бўлмаганда баъзи силуетларни кўрган бўларди.

Дарвозабон исиниш учун “Стемфорд Бридж”да дарвоза чизиғида у ёқдан-бу ёққа юрди ва жарима майдончаси ичида машқ қиларди: “Мен ҳар дақиқада қуюқлашиб бораётган туманга тикилиб, бир неча марта майдон четига ўтдим. Мен ҳали ҳам ҳеч нарсани кўра олмадим. Аниқ бизникилар ҳужум қилаётган.”

Шу тарзда беш ўн дақиқа ўтди.

 "Узоқ вақт ўтгач, менинг олдимда туман пардаси ортидан бир шарпа пайдо бўлди", деб эслайди Бартрам, - Бу полициячи эди. У менга ишонмай тикилди: “Бу ерда нима қилиб юрибсан? Ўйин 15 дақиқа олдин тўхтатилди. Майдон бутунлай бўш”.

 Мен кийиниш хонасига кирганимда, жамоанинг қолган аъзолари аллақачон душдан чиқиб, кийимларини алмаштиришган эди. Йигитлар мени кўрганларида, кулгидан титрадилар."

2021 йилда тарих бу дарвозабоннинг ўзи ўйлаб топган гўзал афсонадек туюлиши мумкин. Аслида, ҳатто Associated Pressнинг Лондондаги бюроси ҳам у ҳақида қисқача гапирган.

 1937-йил 27-декабрда агентлик эълон қилган гап: “Дарвозабон Бартрам ҳимояни яхши футбол жамоасининг асоси деб ҳисоблайди. 1904 йилдан бери энг ёмон Рождество туманлари ўйин майдонини ўраб олганида, расмийлар ўйинни бекор қилишга қарор қилишди, аммо Бартрам ўз постини ташлаб кетмади. Ўйин тўхтатилиши биланоқ Бартрамдан бошқа барча футболчилар майдонни тарк этишди. Охир-оқибат, қидирув гуруҳи уни топиб, ўйин тўхтатилганлигига ишонтиришган.

 Семни ҳатто «Челси» ҳам масхара қилди, у 1938 йилнинг апрелида уни «Чарлтон»га қарши жавоб ўйинининг бош қаҳрамонига айлантирди. “Аристократлар” мухлислари туман ўртасида қўлида фонар билан дарвозабон расмини чизиб унга “Бартрам йўқолди”- деб ёзишган.

 

Бу воқеани тасвирлашда журналистлар юқоридаги суратдан фойдаланишди. Бироз оқ-қораликни ошириб яна ҳам эскироқ қилиб кўрсатишади. Лекин бу, албатта, сохта расм ҳисобланади. Суратда "Арсенал" дарвозабони Жен Келси 1952 йил 5 декабрда худди шундай туманда майдонга тушган. Аммо у Бартрамдан фарқли равишда ҳамма билан биргаликда майдонни тарк этган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:01, 26.12.2021.
Ўқилди: 2675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.