ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум "Ливерпуль"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Mirror" хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи Париж клубида олаётган ўйин вақтидан норози, шунинг учун у жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Жорий мавсумда 31 ёшли Вейналдум француз гранди сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо 2021 йилнинг ёзида "Ливерпуль" билан шартномаси якунланганидан сўнг эркин агент сифатида ПСЖга ўтган эди.