Кириш Регистрация

Волейбол: «Challenge cup-2021» мусобақасида аёлларимиз пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Бангладешда Осиё волейбол конфедерацияси Марказий зонасига аъзо давлатларнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида «Challenge cup-2021» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этган Бангладеш волейбол федерацияси президенти ва Dakka North City корпорацияси мери жаноб Муҳаммад Атиқул Ислом барча иштирокчи жамоалар ва расмийларни самимий қутлаб, баҳсларни очиб берди.

Шунингдек, очилиш маросимида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАВА) президенти жаноб Муҳаммад Латиф барча жамоаларни илиқ кутиб олгани ва мусобақани Бангладешда қабул қилайўтгани учун мезбонларга миннатдорлик билдириб, Бангладеш ҳукуматининг мамлакатда волейбол спорт турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Бевосита мусобақага келсак, уни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кўтаринки руҳда бошлади. Улар илк учрашувда Малдив ороллари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Кейинги иккита ўйинда ҳам ғалаба нашидасини сурган қизларимиз кетма-кет учта ғалаба билан 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда. Непал эса 8 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Эътиборлиси, улар ҳам 3та ғалабага эришган. Фақат битта ўйин тай-брекка қадар чўзилгани бизнинг фойдамизга ишламоқда.

Шри-Ланка иккита ғалаба ва битта мағлубиятдан кейин 7 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, Қирғизистон бир ғалаба ва икки мағлубиятдан кейин 3 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Эркаклар жамоалари ўртасида Бангладеш ва Шри-Ланка 6тадан очко жамғарган ҳолда етакчилик қилаётган бўлса, Непал ва Ўзбекистон ҳисобида биттадан ғалаба ва иккитадан мағлубият мавжуд ва улар 3 очкодан жамғаришган.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 09:28, 27.12.2021.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.