Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Влаховичнинг агентлари «Арсенал» билан ҳаттоки гаплашишни хоҳлашмайди». Журналист футболчининг келажагини таҳлил қилди

Баҳо:
+ | -

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаховичнинг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ҳозир ҳар бир клуб ўз сафига Влаховични жалб қилиш борасида ўйлаши керак. Боиси, у ақлбовар қилмас машина. Сўнгги 12 ой ичида у энг кўп ўсишга эришган футболчи. Боз устига, у жуда иқтидорли.

"Ювентус" у билан шартнома имзолашни истайди, аммо унинг агентлари кўп пул сўраётгани учун бу ишни амалга ошириш қийин бўлади. А серия клублар, хусусан, "Ювентус" ёзда Душан учун курашиши жуда қийин кечади.

Влахович ёзгача "Фиорентина"да қолмоқчи. У "Фиорентина"ни еврокубокларга олиб чиқмоқчи. У "Фиорентина"нинг Европа лигаси ёки Чемпионлар лигасига чиқишида ёрдам бермоқчи. Аммо бу осон иш эмас. Влахович жамоани бошни тик кўтарган ҳолда тарк этмоқчи. Кейинчалик уни ёмонотлиқ қилишларини истамайди.

Кўп нарса даъвогар клубнинг қандай лойиҳа ва қанча маош таклиф қилишига боғлиқ. Масалан, унинг агентлари "Арсенал" билан ҳаттоки гаплашишни исташмаяпти. "Арсенал" унинг кейинги фаолияти учун етарли даражадаги клуб эмас. Улар кўпроқ "Тоттенхэм", "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед" ҳақида ўйлашмоқда.

Антонио Конте бошқарувидаги "Тоттенхэм" — унинг учун тўғри танлов. У Харри Кейннинг ўрнини босиши ёки у билан бирга бир йил тўп тепиши мумкин. Душан Харридан баъзи нарсаларни ўрганиши мумкин. Кейн билан бир йил фаолият юритиш — тўғри қадам бўлиши керак.

Гвардиоланинг "Сити"си эса тактик нуқтаи назардан Влахович учун айни пайтдаги тўғри қарор бўлмайди. Ўйлашимча, у дастлаб Антонио Конте қўл остида ўйнаши лозим. Аммо "Тоттенхэм" ушбу трансфер учун керакли барча пулни тўлайдими ёки йўқми, билмадим. Аммо Влахович фаолиятининг ҳозирги босқичида "Тоттенхэм" тўғри вариант бўларди", – деди журналист.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 08:08, 28.12.2021.
Ўқилди: 2482 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.