Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Наполи” учрашуви коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли қолдирилиши бўлиши мумкин, дея хабар беради "Football Italia".
Манбанинг хабарига кўра, ҳозирда италиялик футболчиларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани сабабли "Ювентус" - "Наполи" учрашуви бекор қилиниши мумкин бўлган вариант кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, "Ювентус" - "Наполи" учрашуви 6 январь куни Тошкент вақти билан 00:45 да старт олиши режалаштирилганди.