"Спартак" ҳужумчиси Эсекьел Понсе қишки трансфер ойнасида "Женоа"га ўтиши мумкин, деб хабар беради "Tuttosport".
Италия клуби Понседан ташқари ҳужум чизиғида "Гронинген"дан Йорген Страд-Ларсен, "Янг Бойз"дан Жордан Сибачо ва "Удинезе"дан Игнасио Пусетто вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
24 ёшли аргентиналик футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт портали унинг қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Понсе РПЛ 7 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.