Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Налоговик» навбатдаги мусобақани, «Ал-Васл» эса «Ардус»дан совға кутади

Баҳо:
+ | -

“Ал-Васл” ва “Налоговик” ўртасидаги баҳсдан кейин БАА клуби Осиё чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб олган бўлса, қирғизистонликлар финал босқичига чиқишдан бутунлай маҳрум бўлишди. Бу ҳолат мураббийларнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сезилиб турди.

“Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Кетма-кет ўйинлардан кейин ўйинчиларимиздаги чарчоқ аломатлари ўз таъсирини ўтказмай қолмади, — дейди “Налоговик” клуби менежери. — Тан оламан, биринчи бўлимни ҳаққоний тарзда бой бердик. Худди “Ар-Райян” клубига қарши ўйинда бўлгани каби 0:2 ҳисоби ортда бораётиб, рақибга нисбатан прессинг ишлатдик ва олдинга интилиб, ҳисобни тенглаштирдик. Яна гол ўтказиб юборганимиздан кейин, ўйин тугашига 24 сония қолганида ҳисобни тенглаштирдик. Шундан кейин ҳам  таваккал қилиб, бешинчи ўйинчини майдонга туширдик. Натижада гол ўтказиб юбордик. Бугун бизни дуранг натижа қониқтирмасди. Шунинг учун дуранг ва мағлубиятнинг биз учун катта фарқи йўқ.

Ўйлайманки, “Ал-Васл” ва “Ар-Райян” тенг кучли жамоалар ҳисобланади. Бизга қарши ўйинда қатарликларнинг 14-рақамли футболчиси (испаниялик Карлос Корбо) ўйнамаганди. Бугун кўрдикки, у жуда зўр ўйинчи экан (бу футзалчи “Ал-Карх” дарвозасига 5та гол урди).

Наилож, кейинги Осиё чемпионлар лигасини кутамиз”, — дея сўзини якунлади қирғизистонликлар менежери.

Маҳмуд Азиз, “Ал-Васл” (БАА бош мураббийи):
— Бугун ажойиб ўйин бўлди. Йигитларга бу ўйин учун раҳмат айтаман. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Бугун биз фақат ғалаба учун майдонга тушгандик, дурангни умуман ўйламадик. Дуранг ҳар иккала жамоа учун фойда бермасди. Энди 6 очкога эгамиз. Демак, “Ар-Райян”га қарши ўйинимиз саралаш мусобақасининг финал баҳсига айланади.

“Ардус” саралашда 1-ўринни эгаллашга яқин турибди. Иккинчи йўлланма эса “Ал-Васл” ва “Ар-Райян” ўртасида ҳал этилади. Агар қатарликларни мағлуб эта олсак, йўлланма бизга насиб этди, мағлубиятга учрасак, финал босқичига чиқа олмаймиз. “Ар-Райян” билан ўйинда дуранг натижа қайд этилса, биз сўнгги турда “Ардус”дан совға кутиб қоламиз.

“Ардус” ва “Ар-Райян” кучли клублар ҳисобланади. Биз эса ушбу мусобақага шунчаки ташриф буюрмаганимизни, мақсадимиз жиддий эканини исботлай олдик, деб ўйлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:08, 22.03.2012.
Ўқилди: 8323 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.