"Барселона"нинг испаниялик ҳужумчиси Ферран Торрес "кўк-анорранглилар" таркибига ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен бу буюк клубга қўшилганимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, мен футболчи ва шахс сифатида ўсишда давом этаман ва "Барселона"ни дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлишига ёрдам бераман. Мен бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман.
Бу менинг футболчи ва шахс сифатида, идеал мураббий ва мени кўрганимдан хурсанд бўлган клуб билан янада ўсишим йўлидаги қадамдир. Энди мен жамоа билан бирга бўлишни интиқлик билан кутяпман", - деди испаниялик футболчи.
"Барса" Торрес учун 55+10 миллион евро тўлайди.