"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жамоа машғулотларини ўтказиб юборди. Франциялик футболчи ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида клуб тиббий хизматига шикоят қилди, деб хабар беради Sport.es.
Клуб футболчига коронавирус юққан бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Усмон ҳозирда изолатцияга жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона”да 4 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган.