"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун "Аталанта" қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб хабар қилмоқда "Sky Sports Italia".
Бироқ италян клуби футболчининг эҳтимолий юқори маошидан хавотирга тушиб қолган. Азмун Россияда мавсумда тахминан 3,5 миллион евро олади, Аталанта эса йилига атиги 1,8-2 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Азмун жорий мавсум “Зенит” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳужумчининг Петербург клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади.
Олдинроқ "Лион" 26 ёшли эронлик футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди.