Собиқ "Арсенал" футболчиси, ҳимоячи Ли Диксон Обамеянг ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Агар сиз мураббий бўлсангиз, жамоанинг энг яхши тўпурарини таркибдан тушириб қолдирмаслигингиз керак. Ҳа, у бир муддат эътибордан четда қолиши мумкин. Аммо барибир у етакчи. Агар "Арсенал"да ҳужум чизиғида муммо туғилгудек бўлса, ишончим комил, Артета яна Обамеянгни сафга қайтаради. Агар у қайтиб, яна голлар ура бошласа, мухлислар уни кечиради".
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг жамоасининг сўнгги бешта ўйинида қайдномаларга киритилмаган эди.