Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Ливерпуль"нинг ҳужумида янги қаҳрамон пайдо бўлди: Жота бу мавсумда порламоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг ҳужуми бир неча мавсум давомида учта ижрочи билан чамбарчас боғлиқ эди: Роберто Фирминьо, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ Англия ва Европада ҳимояни ёриб ўтувчи учлик. Аммо бу мавсумда қизилларнинг ҳужумида янги қаҳрамон порламоқди. Диого Жота Фирминьони асосий таркибдан қувиб чиқарди ва бутун Премьер-лигада фақат Салоҳдан кам гол уряпти. Португалиялик футболчи ўтган мавсумда ҳам "Ливерпуль"да ўйнаган бўлса-да, бу мавсумда анча ўсгани сезиляпти.

"Ливерпуль" португалияликнинг трансферини 2020 йилнинг сентябрь ойида, пандемия трансфер ойнасини октябргача узайтирганида эълон қилди. Диого учун деярли 45 миллион евро сарфланди. Шу билан бирга, рўйхатда кучли ҳужумчилар учлиги бор эди. Фирмино, Салаҳ ва Мане деярли ҳеч қачон ўйинни ўтказиб юборишмаган ва ҳужумчилар биринчи марта бирга ўйнаган 2017/18 йилги мавсумдан бошлаб ҳар бири Премьер-лигада йилига 15 дан ортиқ гол уриб келишаётган эди.

Бундай таркибга келиш Жота учун захирада қолишни англатарди, аммо собиқ "Вулверхэмптон" ўйинчиси дарҳол кўп дақиқаларига эга бўлди. Баъзида португал захирадан майдонга тушди, лекин 2020/21 йилги мавсум ўйинларининг асосий қисмини (Премьер-лигада 60%) асосий таркибда ўтказди. Португалиялик "қизиллар" услубига жуда мос тушди. Қолаверса, Юрген Клоппнинг ротацияси барча ҳужумчиларга майдонда кўп вақт бўлишга, ажойиб шахсий рақамларни кўрсатишга ва жамоага кўп фойда келтиришларига ёрдам берди.

Умуман олганда, янги клубидаги биринчи мавсумда Жота 30 та ўйин ўтказди ва 14 та самарали ҳаракатни қайд этди (13 + 1). Премьер-лигада янги келган футболчи унчалик кўп ўйнамади - бор-йўғи 19та ўйинда у 9та гол урди. 2020/21 йилги мавсумда "Ливерпуль"нинг ҳужуми ҳали ҳам ўтган йилги стандарт трио билан боғлиқ эди. Португалиялик тиззасидан жароҳат олди, шу сабабли у деярли бутун қишни ўтказиб юборди: у декабрь бошидан мартгача (Премьер-лигада 11-турдан 29-тургача) ўйнамади.

2020/21 йилги мавсумда жароҳатлар унинг фойдасига ўйнади. 30 ёшли Фирминьо тўсатдан муаммога дуч келди ва мавсумнинг катта қаимини ўтказиб юборди. Бразилиялик футболчи ўша мавсумда 16 та ўйин ўтказди.

“Диого ақл бовар қилмайдиган ҳужумчи. Сўнгги бир неча ой ичида у ҳақиқий “қотиллик” инстинктини ривожлантирди, бу ҳақиқат. У тўғри жойда ва яхши ҳолатда. У ҳали ёш ва у ҳали қиладиган ишлари кўп, лекин бу жамоа учун жуда яхши. Жота ҳар доим менинг эътиборимда бўлади”, - деди Клопп.

Португалияликларнинг кўтарилиш сабаби нафақат кашф этилган “қотиллик” инстинкти, балки Муҳаммад Салох ва Садио Мане билан ажойиб жамоавий иш эди. Африкаликлар португални мукаммал тарзда тўлдиришди. Жота мисрлик футболчининг голли узатмаларидан сўнг жорий мавсумда иккита гол урди ва Салохга чемпионатдаги ягона голлини узатмасини берди. Аксарият тўплар, худди “қизиллар”нинг барча тўпурарлари сингари, Диогога ҳам қанот ҳимоячиларидан етиб келади. Ҳужумчилар тез-тез ҳаракат қиладилар ва бир-бирлари учун жой бўшатадилар.

Португалнинг яна бир ажойиб сифати - бу кўп қирралилик. Ҳужумнинг исталган позициясида ҳаракат қилишдан ташқари, якунда ўзининг кўп қирралилиги билан ҳайратда қолдиради. Португалиялик футболчи бир мавсумда ўнг оёғи билан иккита, боши билан 4 та ва чап оёғи билан 6 та гол урган. Умуман олганда, “Ливерпуль” учун статистика янада ажойиброқ: чап оёғи билан тўққизта, ўнг оёғи билан тўққизта ва боши билан етти гол – фантастик универсализм. Жотанинг заиф оёғИ қайси бири эканлигини ҳам тушинмайсан киши.

"Ливерпуль" уни ўз сафига қўшиб олганида, у жуда хурсанд эди, шундай эмасми? Кейин у жароҳат олди ва бу бироз тушкунликка тушди. Аммо Жота бу мавсумда ажойиб тарзда қайтди, бир пайтлар унинг ўйинини тасаввур қилиб бўлмасдек туюлди", деди Даррен Бент.

Жота кўп йиллар давомида биринчи бўлиб "Ливерпуль" ҳужумчиларининг одатий триосини ўзгартирди ва Фирминьо жароҳати пайтида умуман вақтинчалик вариант эмасдек кўринади. 25 ёшли португалиялик Мерсисайд футболига жуда мос тушади ва биринчи қийин мавсумдан янги даражада порлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:48, 30.12.2021.
Ўқилди: 2198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.