Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФАда “Evima Football” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Evima Football” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Маълумки, мазкур компания аёллар спорти бўйича турли хил тадбирлар ўтказиш бўйича дунёда ўз ўрнига эга. “Evima Football” Болгария ва Туркияда футбол турнирлари ва йиғинлар ташкил этишга ихтисослашган.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Евгений Маринов ва аёллар бўлими бошлиғи Анастасия Журавлёва иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболининг жаҳон спортида тутган ўрни катта эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни спортга, хусусан, футболга жалб этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйилганлиги, бу борада жамоага япониялик мураббийлар жалб этилаётгани борасида маълумот берди.

Ўз ўрнида “Evima Football” вакиллари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу йўналишга катта ўсишга эришаётганини эътироф этишди. Аёллар футболи турнирларини ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдиришди.

Учрашувда томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 17:16, 30.12.2021.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.