"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес ҳужумчи Лионел Мессининг Каталония клубига қайтишига ҳамон умид қилишини айтди.
“Мессининг кетиши оғриқли бўлди, клубда муаммолар бор эди, уни сақлаб қолиш қийин эди. Мен унинг кетишига қарши эдим, у тирик афсона. Афсуски, ишлар биз хоҳлагандек бўлмади. Аммо умид қиламанки, у бир кун келиб қайтиб келади ва биз бирга ўйнай оламиз", - дея Алвеснинг сўзларини келтиради Алкасс Спорц.
34 ёшли аргентиналик ёзги трансфер ойнасида "ПСЖ"га ўтган эди. Алвес мавсум давомида Каталония клубига қайтди.