Италиянинг "Удинезе" клуби ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифаси орқали, жамоа ҳужумчиси Фернандо Форестьери билан шартнома бекор қилинганини маълум қилди.
Томонлар ўзаро келишувга кўра, амалдаги шартномани бекор қилишга келишиб олди.
31 ёшли аргентиналик футболчи "Удинезе" таркибида 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери ўйнаб келаётганди.
Жорий мавсум Форестьери жамоанинг олтита учрашувида майдонга тушди ва иккита гол киритиб, битта голга ассистентлик қилди.