"Спартак"нинг собиқ ўйинчиси Александр Бубнов собиқ иттифоқ даврида "қизил-оқлар" келишилган ўйинлар ўтказганини "Спорт день за днем" нашрига берган интервьюсида тан олди. Интервюнинг таржимасини бироз қисқартирилган тарзда ҳавола қиламиз.
- Сизнинг "Спартак" таркибидаги икки чемпионлигингиз "тоза" бўлганми?
- Аввал ҳам айтганман - собиқ иттифоқда "оппоқ" жамоалар бўлмаган. "Спартак" таркибидалигим пайтидаги бир воқеани эса аввал сўзлаб берганман. Лекин 1987 йилги олтин медаллар учун Бесковга Тарасовкада ҳайкал ўрнатиш керак. Киевликлар учун мавсум бошиданоқ имкониятлар берилганди, бизга қарши бор кучлари билан ўйнардилар. Лекин биз ғолиб чиқдик.
- 1989 йил Романцев билан қандай бўлган эди?
- Мен француз жамоаси "Ред Стар"га кетмасимдан олдин ҳаммаси "тоза" эди, тўғри, бир марта Романцев келишишга уринган.
- Ким билан?
- Буни тбилисиликлар таклиф қилишди, аммо мен бунга қаттиқ қаршилик қилдим ва биз 2:1 ҳисобида ютдик.
- Жамоа "Жальгирис"га ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганида бир сиз қаршилик қилгансиз, кейин муаммолар пайдо бўлмадими?
- Яна қандай! Мен аввалдан ўзини мустақил тутгандим, ҳеч ким билан яқин эмасдим. Мени майдондаги кучли ўйинларим сақлаб қолди ва яна Бесков ҳам менга яхши муносабатда эди.
- Қаршилик қилиш осонмиди?
- Албатта. Тасаввур қилинг, бутун жамоа бундай цирк томошасини кўрсатишга каршилик кўрсатса. Шунда мураббий раҳбарларга "Кечирасиз, ҳеч нарса қила олмаяпман, ўйинчилар рози бўлмаяптилар" дейиши мумкин ва раҳбарлар ҳеч нарса қила олмасдилар. Лекин бундай виждонли ўйинчилар кам эди.