Англиянинг "Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Жейми Каррагер Англия Премьер-Лигаси чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.
«Фикримча, «Манчестер Сити» Анлия чемпионлигини қўлга киритида. «Ливерпуль» ва «Челси»ларда «шаҳарликлар»ни қувиб етишига имконият йўқ. Агар «Ливерпуль» «Челси»ни мағлубиятга учратганида ва қолдирилган «Лидс»га қарши ўйинда ҳам уч очкони қўлга киритганида "Манчестер Сити"га қийин бўлиши мумкин эди. Бироқ, ўртадаги фарқ кескин ошиб кетди.
«Ливерпуль» жорий мавсум ҳужумда жуда яхши ўйнаяпти, «Челси» ҳимояда ёмон ўйин намойиш этмаяпти. Лекин, «Манчестер Сити» ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам зўр ўйнаяпти, шунингдек, ўйин назоратини ўз қўлига олмоқда», - деди Каррагер.