Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Каземиро: "Реал" лисобида ютқазиш мумкин эмас!"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Ла Лига доирасида «Хетафе» клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Бу қийин ўйин бўлди. Агар муваффақиятсиз ўйнасак, у ҳолда барчамиз муваффақиятсизликка учраймиз, лекин адолат юзасидан гапирадиган бўлсам, бугунги мағлубиятга асосий сабаб жамоанинг энг яхши футболчисидан бирининг индивидуал хатоси туфайли содир бўлди. Бу футбол ва унда эҳтиёткор бўлиш керак. Биз меҳнат қилдик ва курашдик, лекин буларнинг барчаси ортда қолди ва ҳозир олдимизда турган Кубок баҳси ҳақида ўйлашимиз керак.

"Реал" либоси остида ҳеч қачон мағлубиятга учрамаслик керак, бироқ, бизда вазиятлар содир бўлди. Гарчи, ютқазаётган бўлсак-да, охиригача курашдик. Таркибимизда ҳамма ўз ишига бўлган фидоий футболчилар бор. Биз ҳар доим уч очко олишда давом этишимиз керак.

«Хетафе»га қарши ўйин доим шундай бўлишини билардик  – бу руҳий томондан олиб қараганда қийин ўйин. «Хетафе» футболчилари вақт талаб қилади, улар секин ҳаракат қилишади – бу уларнинг услуби, лекин мен ўйлайманки, биз охиригача курашдик» - деди Каземиро.

Киритилди: 15:17, 03.01.2022.
Ўқилди: 1913 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.