Англиянинг "Астон Вилла" клуби бош мураббийи Стивен Джеррард жамоанинг қишки трансфер бозоридаги режалари ҳақида ўртоқлашди.
"Агар таркибни кучайтириш имконияти пайдо бўлса, у ҳолда албатта фойдаланамиз. "Астон Вилла" трансфер бозорида фаол иштирок этиши керак, лекин мувозанатни сақлаш асосий вазифамиз", — Жеррарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.