"Барселона" президенти Жоан Лапорта "кўк анорранглилар" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлин Холандни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишини истисно қилмади.
"Холанд "Барселона"дами?" Биз топ-клуб қуриш устида ишлаяпмиз. Агар биз ҳамма нарсани тўғри қилсак, ҳамма нарса мумкин ва ишончим комил. Топ футболчилар бизда ўйнашни хоҳлашади. Кўриниб турибдики, биз жамоамизнинг мавқеини тиклаяпмиз", - дея Лапорта сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.